Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

28 апрель 2021 йил
7
0

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

 

 

Жамиятнинг ривожланиши ҳамда ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши билан хизматлар соҳасининг муайян ривожланиши юз беради. Ҳозирги кунда соҳада иш билан бандликнинг ошиши, мехнатни техник жихозланишининг ўсиши ва илғор технологияларнинг жорий этилиши кузатилмоқда.

 

Хизматлар соҳаси бу — корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган турли хил турдаги хизматлар, ишлаб чиқаришни ўз ичига олган умумлаштирилган тоифадир. Ушбу соҳа кўпинча ривожланган замонавий инфратузилма туфайли саноатдан кейинги иқтисодий тузилма тарзида кўрилади.

2021 йил 1-апрел холатига кўра, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши – 58,4 % ини ташкил этган. Жорий йилнинг
январь-март ойларида хизматлар соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар сони ўтган йилниг шу даврига нисбатан 1963 тага ортиб, 12459 тани ташкил қилмоқда. Янги ташкил этилган корхоанлар сони эса 601 тани ташкил этган.

Жорий  йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1381,2 млрд. сўмга етди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш сурьати 108,1 % га ўсди.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 977,1 минг сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 106,0 % ни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 127,4 минг сўмга ортди.

Кичик тадбиркорлари субъектлари томонидан 239,6 млрд.сўмлик иш хажм бажарилган бўлиб, жами бозор хизматларидаги улуши 60,3 % ни ташкил этган бўлса, ўсиш суръати 105,6 % га ўсди.

Хизматлар сохасининг тармоқлар таркиби ва технологиялари тобора мураккаблашиб бориши, махсулот сифати ва ранг-баранглигини ошириш, шунингдек, юқори технологияли хизматлар тармоқларининг жадал ривожланиши корхона ва ташкилотлар, уй хўжаликларининг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини янада оширишга ёрдам беради.

 

Жиззах вилоят  статистика

бошқармаси, хизматлар соҳаси

статистикаси бўлими бошлиғи

Х.Шокиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар