Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Ўзбек тилидаги қўлланма БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг веб-сайтида

Ўзбек тилидаги қўлланма БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг веб-сайтида

06 декабрь 2021 йил
28
0

Ўзбек тилидаги қўлланма БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг веб-сайтида

Статистик кўрсаткичлар » Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги расмий сайти

Мамлакатимизда илк бор ўтказилиши белгиланган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик ишлари дунё мамлакатлари шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳам диққат марказида бўлиб келяпти. Мазкур масала бўйича БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Аҳолишунослик жамғармаси, МДҲ давлатлараро Статистика қўмитаси каби бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг таклиф ва тавсиялари инобатга олинмоқда.

Дунё мамлакатларига аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни режалаштириш ва уни ўтказишда ёрдам кўрсатиш мақсадида  БМТнинг  Европа иқтисодий комиссияси, Европа иттифоқининг статистика хизмати  ва бир қатор аъзо давлатлар иштирокида тайёрланган “Европа статистиклари конференциясининг 2020 йил раундида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш бўйича тавсиялари” номли қўлланма БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг  техник кўмаги асосида Давлат статистика қўмитасининг мутахассислари томонидан ўзбек тилига таржима қилинди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда дунёда 200 дан ортиқ давлат бшлиб, БМТнинг  Европа иқтисодий комиссиясининг расмий веб-сайтида мазкур қўлланманинг фақат инглиз, француз ва рус тилларидаги талқинлари (таржималари жойлаштирилган холос). Унинг илк маротаба ўзбек тилига таржима қилиниши ва БМТнинг  Европа иқтисодий комиссиясининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг , хусусан аҳолини рўйхатга олиш тадбирини  ўтказиш учун кўрилаётган тайёргарлик жараёнларининг дунё ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар томонидан юксак баҳоланаётганлиги ва тан олиниётганлигидан далолат беради.

Яна бир муҳим жиҳати, ўзбекча қўлланманинг БМТнинг  Европа иқтисодий комиссиясининг расмий веб-сайтида жаҳон тилларидаги талқини билан ёнма-ён туриши эса ҳар биримизга ғурур бағишлаб, она тилимизнинг дунёдаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, ушбу тавсиялар мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олишни  ўтказишга тайёргарлик жараёнларида иштирок этувчиларнинг  билимини ошириб, тадбирнинг сифатли ўтказилишида муҳим роль уйнайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар