Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Хўжалик субъектлари рахбарлари ва бош ҳисобчилари ДИҚҚАТИГА!

Хўжалик субъектлари рахбарлари ва бош ҳисобчилари ДИҚҚАТИГА!

07 март 2022 йил
248
0

Хўжалик субъектлари рахбарлари ва бош ҳисобчилари
ДИҚҚАТИГА!

Qalampir.uz - Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар қарийб  300 мингтага етди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги
61-сонли  “Давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон қарорига асосан тасдиқланган қуйидаги ҳисоботларни

1-korxona shakli йиллик “Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида 2021 йил учун ҳисобот” йиллик Давлат статистика ҳисоботини 2022 йилнинг        1 апрелидан кечиктирмай “Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоялар иштирокидаги  тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари”

 

12-moliya shakli (Ойлик) “Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот” Давлат статистика ҳисоботини 2022 йилнинг ҳисобот давридан кейинги ойнинг
18-санасидан кечиктирмай “Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари”

 

12-korxona shakli (Ойлик) “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот” Давлат статистика ҳисоботини 2022 йилнинг ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай “Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлар” тақдим этишингиз сўралади.

Ҳисобот интернет тармоғи орқали, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда автоматлаштирилган eStat 4.0 дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

eStat 4.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Жиззах вилояти                                   
Шароф Рашидов туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар