Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари компенсация сифатида 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари компенсация сифатида 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади

31 май 2022 йил
408
0

Ҳукумат қарорига асосан 1 июндан бошлаб ун маҳсулотлари товар хом ашё биржасидан тўғридан тўғри сотиб олиниб, аҳолига етказиб берилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-258-сонли қарори асосида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари компенсация сифатида 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Жумладан:

▫️ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга 300 минг сўмдан;

 ▫️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан моддий ёрдам берилади.

 Шунингдек, Қарорга кўра,

 ▫️ “Темир дафтар”га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатади;

 ▫️ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатишни ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб боришни таъминлайди.

Шербек ҲАЙИТОВ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими шўъба мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар