Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Халқаро медиатур: Янгиланаётган Жиззах журналистлар нигоҳида (фото)

Халқаро медиатур: Янгиланаётган Жиззах журналистлар нигоҳида (фото)

31 май 2022 йил
254
0

Халқаро медиатур: Янгиланаётган Жиззах журналистлар нигоҳида (фото)

Кеча «Янгиланаётган Жиззах журналистлар нигоҳида» халқаро медиатури иш бошлади.

Тадбир шаҳар марказидаги Шароф Рашидов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш, адибни давлат арбоби ва ижодкор сифатида таништириш анжуманидан бошланди.

Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали жойлашган майдондаги шеърият ва маданият байрами аввалги қисмнинг мантиқий давоми бўлди. Жуфтлик ижодкор музейидаги Зулфия ва Ҳамид Олимжоннинг қўлёзмалари, бир замонлар эгнида бўлган кийимлар энг қизиқарли экспонатлар, деб баҳоланди.

SAMBHRAM — ахборот технологияларига ихтисослашган халқаро олий таълим университетидаги учрашув тадбирга ўзига хослик бағишлади.

Шу куннинг ўзида ўнлаб жиззахлик журналистларга Ўзбекистон журналистлар уюшмасига аъзолик билетлари топширилди.

Тушликдан сўнг Жиззах шаҳридаги "FARALI" текстил корхонасига тур ташкил этилди. Мазкур корхона 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, спорт кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Аксарият махсулотлар хорижга экспорт қилинади. 200 дан ортиқ хотин-қизлар ва ёшлар иш билан таъминланган. Айни вақтда корхона ишлаб чиқариш хажмини ошириш устида иш олиб бормоқда.

Жиззах шаҳридаги "IT PARK" мажмуи бугун ахборот технологияларига қизиққан юзлаб ёшларнинг севимли масканига айланиб улгурган. Пресс тур иштирокчилари ушбу масканда робототехника, дастурлаш каби йўналишларда таълим олаётган ёшлар билан суҳбатлашдилар. Марказ раҳбари журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Шундан сўнг Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг журналистлар билан учрашуви ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ҳоким сўнгги йилларда Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Барча соҳаларда эришилаётган натижалар юзасидан ахборот берди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Жиззах автомобиль заводи ва вилоят қўғирчоқ театрига уюштирилган саёҳат ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Бугун пресс тур қатнашчилари Зомин туманига ташриф буюрадилар. 


























скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар