Ўз-ўзига ишониш ўзганинг ҳаётига зомин бўлди
Ўз-ўзига ишониш ўзганинг ҳаётига зомин бўлди
Д.И 2020 йил 5 июнь куни соат 17-30 ларда А.Ига тегишли “Chevrolet/NexiaD1.6 GLE” русумли, 20К302DA давлат белгили автомашинани Шароф Рашидов тумани, “Учтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтган Жиззах-Гагарин 4-Р 38 йўлининг 20 километрида йўл ҳаракати қоидаларининг 77-банди 3-қисмидаги “Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташини таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши шарт” деб белгиланган талабини бузиб, Жиззах йўналиши бўйича бошқариб, эҳтиётсизлик оқибатида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган Х.Шни автомашина олд ўнг томони билан уриб юбориб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” етказиб вафот этишига сабабчи бўлган. Автомашинани белгиланган тартиб ва қоидалар асосида бошқариш, ҳаракат жараёнида хушёрлик ва эҳтиёткорликни йўқотмаслик, ўзига ортиқча баҳо бермаслик барчамизнинг бурчимизди. Ўзгалар ҳаётига бефарқ бўлмайлик.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф рашидов туман суди раиси
Қ.Холмуродов