Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда тақдимот ва қонун лойиҳаси муҳокамаси ўтказилди

Жиззахда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда тақдимот ва қонун лойиҳаси муҳокамаси ўтказилди

29 июнь 2022 йил
47
0

Жиззахда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда тақдимот ва қонун лойиҳаси муҳокамаси ўтказилди

Жиззахда “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Инсон қадри” онлайн платформаси тақдимоти ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари, сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тадбиркорлар нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

“Инсон қадри” онлайн платформаси Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурларининг жойлардаги ижроси натижаларини аҳолининг кенг қатламига етказиб бериш, аҳоли иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Мазкур платформанинг ишлаш механизми ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берилиб, “davlatdasturi.uz” онлайн платформаси орқали Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб бориш имкони яратилгани, аҳоли ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдириши мумкинлиги ҳақида сўз борди.

Платформага амалга оширилган ислоҳотларнинг ижро ҳолати, муносабатлар фото, видео ёки электрон ҳужжатларни юклаш орқали ҳам жўнатилиши мумкин.

Шу билан бирга, тадбирда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган 7 та устувор йўналиш ва уни амалга оширишга қаратилган юзта мақсад, кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаларини ташкиллаштиришда ҳам фаолликни ошириш зарурлиги айтилиб, лойиҳанинг энг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтилди.

Конституцияга фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқларини, шу жумладан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқларини конституциявий жиҳатдан кафолатлашни кучайтиришга, оила институтини мустаҳкамлашга, инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини кафолатлашга қаратилган нормалар киритилаётганлиги таъкидланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар