"Конституциявий ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш" қонун лойиҳаси умумхалқ эътирофида
"Конституциявий ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш" қонун лойиҳаси умумхалқ эътирофида
Бугун Шароф Рашидов туманидаги Совунгарлик, Зиёкор, Хавастлик, Жиззахлик, Маданият, Қатортол, Қўшкўприк, Тошкентлик, Мулканлик, Қизлартепа, Қаҳрамон, Истиқлол маҳаллари аҳоли вакиллари билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўразбоев учрашув ўтқазди. Йиғилиш кун тартибида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У. Ўразбоев томонидан Қонун лойиҳаси мазмун моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазалар гапириб ўтилди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган турли таклифлар ёзиб олинди.
Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати