Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » КОНСТИТУЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ ПОЙДЕВОРИ!

КОНСТИТУЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ ПОЙДЕВОРИ!

14 июль 2022 йил
206
0

КОНСТИТУЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ ПОЙДЕВОРИ!

 Конституция – фаровон ҳаётимиз ва тараққиётнинг асосий пойдевори | O'zLiDeP

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритишга доир таклифлар ичида 24-27 моддаларни ўзгартириш бўйича билдирилган таклифлар халқимиз орасида жуда  ижобий қабул қилинди.

 

Албатта, таклиф этилаётган ўзгаришлар, бугунги кунда давлатимиздаги ҳокимият ва бошқарув идоралари вакиллари, барча фаол фуқаролар томонидан кенг муҳокама бўлаётгани албатта ижобий ҳодисадир.

Конституцион ислоҳатлардан бири сифатида юқоридаги долзарб ўзгаришни яъни, 24-моддага киритилаётган “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси бекор қилинади” таклифи жамоатчилик ўртасида жуда ижобий қабул қилинди.  Бугун халқимиз энг аввало, ўз қадр-қимматининг устувор ўринларда бўлишини хоҳлаётгани, албатта уларнинг дунёқараши кенгайиб, ҳуқуқий саводхонлиги ошаётганлигидан дарак беради. Маҳбусларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиш, уларнинг қадр-қимматини таъминлашнинг шартлиги ҳақидаги нормаларнинг Конституцияда акс этиши ўйлаймизки юртимизда инсон ҳуқуқларини тўлиқ ва барча фуқароларга нисбатан мавжудлигини таъминлашга асосий пойдевор бўлади. Буларнинг барчаси, қамоқда сақланаётган шахсларнинг аҳволи, уларга бўладиган муносабат, умуман маҳкум ва маҳбусларга нисбатан инсоний муносабатларда бўлиш, уларни ҳурмат қилиш, қадр-қимматини, шаънини ва ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳам давлат томонидан кафолатланиши Конституция нормаси билан мустаҳкамлаб қўйилиши давр талабидир. Бир сўз билан айтганда, ривожланаётган Янги Ўзбекистонда инсон шаъни, унинг ҳурмати ҳамма нарсадан олий ва муқаддас қадриятдир. Мамлакат ҳар қанча ривожланмасин, унда фуқаролар муҳофазаси, унинг ҳимояси дастлабки ўринларда бўлиши даркор. Зеро, шундагина фуқаронинг тенг ҳуқуқлилиги, эркинлиги, жамият олдидаги масъулияти юксалади!


Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Содиқов Мўмин Рахматуллаевич

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар