Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » “Парламент ўйинлари” Жиззахда Республика Олий мажлиси сенати раиси кубоги учун II босқич мусобақалари бўлиб ўтди

“Парламент ўйинлари” Жиззахда Республика Олий мажлиси сенати раиси кубоги учун II босқич мусобақалари бўлиб ўтди

25 июль 2022 йил
210
0

“Парламент ўйинлари” Жиззахда Республика Олий мажлиси сенати раиси кубоги учун II босқич мусобақалари бўлиб ўтди

Жиззах шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залида спорт мусобақаларининг минифутбол эркаклар ва аёллар ўртасида бадминтон турлари бўйича “Парламент ўйинлари” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги II босқичи бўлиб ўтди.

Унда Жиззах вилоятининг Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари жамоаси ва Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши депутатлари жамоаси спортнинг минифутбол тури бўйича ҳамда Жиззах вилоятининг Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши депутати Малика Муродова ва Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши депутати Нодира Бобокуловалар спортнинг бадминтон турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра;

Спортнинг бадминтон тури бўйича аёллар ўртасида: I ўринни – Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши депутати Малика Муродова,
II ўринни – Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши депутати Нодира Бобокулова эгалладилар.

Спортнинг мини футбол тури бўйича эркаклар ўртасида: I ўрин – Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари жамоаси,
II ўрин – Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши депутатлари жамоасига насиб этди ва Жиззах вилояти жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бўлиб ўтган қизғин баҳсларда мусобақа натижаларига кўра спортнинг бадминтон тури бўйича I ўринни эгаллаган Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгаши депутати Малика Муродова ҳамда спортнинг мини футбол тури бўйича I ўринни эгаллаган Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутатлари жамоаси биринчиликни эгаллаб Республика йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиблар ва мусоқаба иштирокчиларига Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибиятининг эсталик совғалари, дипломлари ҳамда вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси томонидан ғолибларга медаллар топширилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар