Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Вилоят ҳокимининг сайёр қабули Шароф Рашидов туманида ёшлар билан учрашув тарзида ўтказилди.

Вилоят ҳокимининг сайёр қабули Шароф Рашидов туманида ёшлар билан учрашув тарзида ўтказилди.

26 август 2020 йил
204
0

Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги сайёр қабули ёшлар билан учрашув тарзида Шароф Рашидов тумани “Қўшкўприк” маҳалласида санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилди.


 

Бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшлар муаммолари ҳал этиш, давлат органлари ва ташкилотларининг энг устивор вазифаларидан бири ҳисобланади.


 

Юртбошимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.


 

Бу борада вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилиб,  “ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати” принципи асосида аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган эзгу мақсад мужассам.


 

Шароф Рашидов туманида ҳам ташкил этилган оммавий сайёр қабулда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликнинг вакиллари аҳоли, хусусан ёшлар билан мулоқотда бўлиб, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.

Сайёр қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда ёшлар  томонидан билдирилган фикр, мулоҳаза ва мурожаатлар асосида бир қатор масалалар мавжудлиги, жумладан кредит, иш билан таъминланиш, таълим соҳаларидаги муаммолари кўриб чиқилди.

- Сайёр қабул давомида жами 20 та фуқаролар иштирок этишиб шундан 16 та фуқародан 18 масала юзасидан мурожжат келиб тушди. Мурожжатларнинг 2 таси жойида ҳал этилди,-дейди ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг 1-сектор штаби котиби Фазлиддин Элчибоев.-14 та фуқаронинг 16 та мурожаати тегишли вилоят раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш топшириғи берилди.


 

Шунингдек, сайёр қабул якунида ёшларга доир турли хил кўрик танловларда ғолибликни қўлга киритган Шароф Рашидов туманидаги бир гуруҳ ёшларга вилоят ҳокими Эргаш Салиев эсдалик совғаларини топширди.


Шароф Рашидов туман хокимлиги Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар