Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » “Ёшлар форуми” ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўтарилган масалалар юзасидан белгилаб берган вазифалар» мавзусида туман ташкилотларида фаолият олиб бораётган 21-30 ёшдаги давлат хизматчилари, маҳаллий ОАВлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

“Ёшлар форуми” ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўтарилган масалалар юзасидан белгилаб берган вазифалар» мавзусида туман ташкилотларида фаолият олиб бораётган 21-30 ёшдаги давлат хизматчилари, маҳаллий ОАВлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

13 февраль 2021 йил
556
0


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Ш.Рашидов туман ҳокимлигида «Давлат хизматида ёшлар салмоғини ошириш, уларга яратилаётган имкониятлар ва иқтидорли ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшлар форуми” ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўтарилган масалалар юзасидан белгилаб берган вазифалар» мавзусида туман ташкилотларида фаолият олиб бораётган 21-30 ёшдаги давлат хизматчилари, маҳаллий ОАВлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда, давлат фуқаролик хизматининг бугунги ҳолати, истиқболдаги амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлар, давлат фуқаролик хизматига қабул қилишда очиқ мустақил танлов тизимининг амалга жорий этилганлиги, vacancy.argos.uz платформасидан фойдаланиш жараёнлари, давлат хизматчилари орасидан малакали мутахассисларни аниқлаш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш, истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида тумандаги ёш давлат хизматчилари фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар, уларнинг таклиф ва истаклари, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёш давлат хизматчиларига яратиб берилаётган имкониятлар ҳамда соҳадаги янги лойиҳалар хусусида атрофлича фикр алмашинилди.

Очиқ руҳда ўтказилган мулоқот давомида “Устоз-шогирд” анъанасига таяниб уларни тарбиялаш, билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориш, хорижий тажрибаларни ўрганишлари учун шарт-шароитларни яратиб бериш, иқтидорли ёшлардан Ёш лидерларни тайёрлаш, уларни лавозим поғонасида ўсиш масаласига ҳозирдан алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий янгиланишларга дахлдорлик туйғусини ошириш зарурлиги – Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари Б.Яхшибаев томонидан алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, ҳозирда ёшлар билан ишлаш, уларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилишдаги мавжуд тўсиқ ва муаммолар Ёшлар ишлари агентлигининг вилояти бошқармаси томонидан ўрганилаётганлиги  қайд этиб ўтилди.

 

Шу билан бир қаторда, тадбир давомида агентлик томонидан давлат фуқаролик хизматини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида атрофлича тушунчалар берилди. Хусусан, туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш (ЭМСК, KPI) тизими жорий этилганлиги, секторлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ойлик рейтинг тизими юритилаётганлиги, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг cифат таркиби “HR метрика” ёрдамида таҳлил қилиб борилаётганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтилди. 

 

Агентлик томонидан давлат хизматида фаолият юритаётган 21 дан 30 ёшгача бўлган ўрта бўғин бошқарув раҳбарлари орасидан янги Ўзбекистон раҳбар ходимларини тайёрлашга йўналтирилган уч ойлик “Келажак лидерлари” қайта тайёрлаш махсус ўқув дастури ташкил этилаётганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда Давлат фуқаролик хизматчисининг компетенциялари: билим, кўникма, аҳлоқ масалалари ҳамда мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган имкониятлар борасида фикрлар билдирилди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, ҳозирда фаолият юритаётган жойларидаги тусиқлар ва муаммолар ҳақида гапириб ўтишди.

 

 

Тадбир сўнгида тумандаги ёш давлат хизматчилари фаолиятини самарали ташкил этишга тусқинлик қилаётган муаммоларни олдини олиш бўйича Агентликнинг Жиззах вилояти филиали, Шароф Рашидов туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ўзаро ҳамкорликда тизимли ишларни амалга оширишга келишиб олишди.

 

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар