Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Жиззах вилоятига келди

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Жиззах вилоятига келди

21 апрель 2021 йил
7
0

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Жиззах вилоятига келди


Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятовнинг Жиззах вилоятига хизмат сафари бошланди.
Ташрифнинг биринчи куни Шароф Рашидов туманидаги “Шариллоқ” маҳалласида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова, Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Парсаматов бошчилигидаги туман сектор раҳбарлари, вилоят даволаш профилактика муассасалари бошлиқлари иштирок этдилар.
Шу куни, “Шариллоқ” маҳалласи аҳолиси учун вилоят тиббий муассасалари ва Шароф Рашидов туманининг малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.
Ўтказилган тиббий кўрик натижаларига кўра 15 нафар фуқароларга вилоят даволаш муассасалари, “Жиззах”, “Гагарин” сиҳатгоҳларига бепул даволаниш учун, 50 нафарга яқин фуқарога вилоят тиббий муассасаларида бепул тиббий маслаҳат ва текширувлардан ўтиш учун йўлланмалар тақдим этилди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов аҳоли хонадонларига кириб, улар билан самимий мулоқот қилди, халқнинг тиббиётдан, бугунги ислоҳотлардан розилик кайфиятини ўрганди. Халқимиз саломатлиги – давлатимиз бойлиги эканлигини таъкидлади. Ногиронлар, қариялар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олди.



Масъулларга тиббий хизматга муҳтож фуқароларнинг шу кунни ўзида шифохоналарга ётқизилиб, муолажаларни бошлашга кўрсатма берди.
– Бачам, бугун хурсандчиликдан ичимга сиғмай кетяпман. Маҳалламизда 269 хўжаликда 1530 нафар лўли миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади.
Маҳалламиз обод маҳалла дастурига киритилган. Ободонлаштириш ишлари бошланди. Ҳурматли туман ҳокимимиз доимий ҳолимиздан хабар олиб турадилар. Бугун Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги дўхтирлар маҳалламизга келиб, биз билан самимий мулоқот қилиб, беморларимизга ёрдам бераётганини кўриб, кўзларимдан қувонч кўз ёшлари чиқди. Ахир қаранг битта лўли маҳаллага шунча эътибор. Бу давлатимизнинг халқпарварлигидан, ғамхўрлигидан далолат. Президентимиз ҳам, раҳбарлар ҳам, шифокорлар ҳам барака топишсин, – деди маҳалла оқсоқоли Зиёд Сулаймонов.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар