Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззах вилоятида “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилди

Жиззах вилоятида “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилди

28 июль 2021 йил
30
0

Жиззах вилоятида “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилди

Маълумки, Вилоятдаги фаол ва ташаббускор ёшларни давлат фуқаролик хизматига қизиқтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ташкилий чораларни амалга ошириш, иқстиқболли кадрлар селекцияси орқали жойларда юқори малакали давлат фуқаролик хизматчилари қатлами ҳамда янги авлод кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Жиззах вилоятида “Келажак лидерлари” клубини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори тасдиқланди.

Мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 30 июнь куни “Талабалар ва ёшлар” форумида берган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ташаббуси билан Жиззах вилоятида “Келажак лидерлари” клубини ташкил этилди.

Жиззах вилоятида “Келажак лидерлари” клубига ёшларни кенг жалб қилиш мақсадида очиқ ва шаффоф тарзда ўтказиладиган танлов асосида клуб аъзоларини саралаб олиш ишлари бошланди.

Мазкур клубга аъзолик учун ташкил этилган танлов 4 босқичда амалга оширилиб, дастлабки босқичда номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар “Жиззах вилояти “Келажак лидерлари” клуби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида сараланди.

Дастлабки босқичда жами 430 нафар хужжат тақдим этган номзодлар орасидан 178 нафари муносиб деб топилди ва кейинги, танловнинг 2-босқичига ўтказилди.

Танловнинг 2-босқичида, яъни тест босқичида 178 нафар номзодлар 2 кун давомида (27 ва 28 июль кунлари) график асосида, карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда, тест синовларидан ўтказилиши режалаштирилди.

Шунингдек, тест жараёнларини очиқ, шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш ҳамда бу жараёнларнинг жамоатчилик назорати остида ўтишини таъминлаш мақсадида тест синовлари жараёнларини youtube орқали онлайн шаклда бевосита кузатиш имконияти яратилди.

Бугун, тест босқичининг биринчи кунида 90 нафар номзодлар тест синовларини топширдилар. Эртага қолган 88 нафар номзодлардан тест синовлари олиш режалаштирилган.

“Клубнинг асосий мақсади – вилоятдаги олий таълим муассасалари битирувчилари, 20-35 ёшдаги фаол, ташаббускор ва иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига қизиқтириш, уларни ватанпарварик руҳида тарбиялаш ва қўллаб-қувватлаш, улар орасидан давлат фуқаролик хизмати учун янги авлод истиқболли кадрларини селекция қилиш, давлат органлари ва ташкилотларидаги ёш мутахассисларни лидерлик (раҳбарлик) кўникмаларига ўргатиш, юқори малакали давлат фуқаролик хизматчилари қатлами ва янги авлод кадрлари захирасини шакллантиришдан иборат” – дейди Давлат хизматини риводлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари Б.Яхшибоев.

Клубнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- вилоятдаги ёшлар орасидан энг фаол ва ташаббускорлар қатламини аниқлаш, улар орасидан истиқболли ва иқтидорлиларини саралаб олиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш;

- ёш давлат фуқаролик хизматчиларида юксак касбий ахлоқ-одоб, коррупцияга қарши туриш маданияти ва унга тоқатсиз муносабатни шакллантириш;

- Клуб аъзолигига қабул қилинган ёшларни давлат фуқаролик хизматига ҳар томонлама тайёрлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш;

- маҳаллий ҳокимлик органларининг раҳбарлик ва бошқарув лавозимларининг захирасини юқори натижаларга эришган Клуб аъзоларидан шакллантириш;

- ёш давлат фуқаролик хизматчилари билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш таҳлилий ва ташкилий чораларни амалга ошириш;

- давлат фуқаролик хизматида гендер тенгликни таъминлашга кўмаклашиш.

Шунингдек, мазкур Клуб аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига волонтёрлик асосида кўмаклашиш;

- Клуб дастуридан ташқари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг малака ошириш курсларида қатнашиш;

- “Келажак лидерлари” махсус ўқув курси тингловчиси сифатида танловда иштирок этиш;

- давлат мукофотларига даъвогарлик қилиш. 

Давлат хизматини риводлантириш агентлиги
Жиззах вилояти филиали Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар