Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Қўшмачилик қилиш ёки фохишахона сақлаш жиноятини тушунчаси унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари

Қўшмачилик қилиш ёки фохишахона сақлаш жиноятини тушунчаси унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари

28 июль 2021 йил
37
0

Қўшмачилик қилиш ёки фохишахона сақлаш жиноятини тушунчаси унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари

 Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш жиноятига янги оғирлаштирувчи банд  киритилди

Эгри юргани инсоннинг бахти омади ҳеч қачон очилмаган. Қадим қадимлардан қинғир ишнинг қийиғи чиқиб, муносиб жазога тортилган. Бундай кимсалар элга озор берган, азият чеккан киши доимо уларга нафрат билан қараган назарларидан қолдирган. Инсон қалбига, жисмига озор етказганларнинг косаси оқармаган, агар ноўрин ҳатти-ҳаракатларини англаб, ўнгланиш йўлига ўтмаса, тақдирлари умрлари аянчли якунланган. Айниқса мамалкатимиз мустақилликка эришгач, суд ҳуқуқ тизимида бир қанча ислоҳатлар амалга оширилиб, ўзининг ижобий натижасини яққол кўрсатди. Ҳар қандай жиноят ўзининг катта кичиклигидан қатъий назар, содир этилгач дарҳол очилиб, тегишли жазосини олмоқда.

Жиноятчи ҳеч қачон инсонлар томонидан қўллаб-қувватланмаган. Билиб-билмай адашиб эгри ишга қўл урганлар жазони ўтаб келиб тавбасига таяниб, ўнгланиш йўлига ўтсаларгина ҳалқ назарларига тушганлар, лекин аёл деб аталмиш, биз эъзозлаб, ардоқлаётган  жинсга мансуб шахслар эгри йўлга кирсачи у ҳолда оқибат янада ҳунукроқдир. Аммо буни тан олмасдан, афсуски жиноят кўчасига кираётганлар йўқ эмас.Ана шундай аёллар жинояти тўғрисида бир нечасини эътиборингизга ҳавола этсак.

Жиззах шаҳар, “Маданият” маҳалласи, Ўтрор кўчаси 3-уйда яшовчи   Солиева Ойбахор Ганиевна (исми шарифи ўзгартирилган) ғараз ва паст ниятларда қўшмачилик қилиш мақсадида, 2021 йил 29 январь куни соат 19 ларда Шароф Рашидов тумани, “Қатортол” маҳалласи, янги қурилган уйларда Ш.Мерганова билан И.Маманов ва Б.Мамасиддиқовларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги учун А.Каражановдан 300.000 сўм пул маблағини олган вақтида Жиззах вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ушланиб, ундан 300.000 сўм пул ашёвий далил тариқасида олинган.

Судланувчи Солиева Ойбахор Ганиевна (исми шарифи ўзгартирилган) суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2020 йил декабрь ойида Шароф Рашидов тумани, Қатортол маҳалласида жойлашган янги курилган 2 қаватли уйларни бирига кўчиб келгани, 2021 йил 29 январь куни таниши “Севара” қўнғироқ қилиб, “бир қурувчи танишим бор телефон қилади, уйингизда бир ўтирайлик” деб айтгани, унинг гапидан сўнг 97-644-48-00 телефон рақам эгаси телефон қилиб, жинсий алоқа қилиш учун бораётганини, унга жинсий алоқа қилиш шароит яратиб беришини сўрагани, унинг илтимосига рози бўлиб, таниши Ш.Мергановага телефон қилиб унинг келишини сўрагани, соат 18-30 ларда уйига нотаниш бўлган 3 нафар нотаниш эркак ва Ш.Мерганова келгани, А.Каражанов қизлар билан жинсий алоқада бўлиб дам олмоқлигини маълум қилиб, қанча бўлишини сўрагани, унга “Ш.Мерганова билан ўзларинг келишиб оласизлар, мен жинсий алоқада бўлишларинг учун уйимда шароит яратиб берганим эвазига ҳар бирларингиздан эллик минг сўмдан берасизлар” деб айтгани, сўнг И.Маманов ва Ш.Мергановаларни уйини 2-қаватидаги 1-хонага олиб чиқиб, шу ерда жинсий алоқада бўлишини кўрсатгани, орадан 20 дақиқа вакт ўтганидан кейин улар тушишгани, уларга ювиниш учун сув тайёрлаб бергани, Ш.Мерганова Б.Мамасиддиқов билан жинсий алоқада бўлиш учун чиқиб кетгани, А.Каражанов уйидан шароит яратиб бергани эвазига 300.000 сўм пул бергани, Б.Мамасиддиқов ва Ш.Мергановалар жинсий алоқа қилаётган вақтида ИИБ ходимлари холислар иштирокида келишиб уйни кўздан кечирганда, уларнинг жинсий алоқа қилганлиги учун шароит яратиб берганлигини аниқлашгани, ИИБ ходимларига 300.000 сўм пулни бергани, ИИБ ходимлари холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштириб, далилий ашё тариқасида олишгани ҳақида кўрсатув бериб, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида фарзандлари борлигини инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.

Судланувчи Солиева Ойбахор Ганиевнанинг (исми шарифи ўзгартирилган) ғаразли ва паст ниятларда қўшмачилик қилганликда ифодаланган жиноий ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган деб топилиб Кадирова Гулбахор Бердибековнага Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 1-қисми билан 200 (икки юз) соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.

Ўтган йилнинг иккинчи ярмидан жиноят ишлари бўйича Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди  жиноят жазосиз қолмаслигини, хунук оқибатларини аҳолига янада кенг тарғиб қилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўқув юртларида, корхоналарда, фуқаролар йиғини  жойлашган маҳалла гузарларида сайёр суд мажлисларини имкон қадар кўп ўтказишга ҳаракат қилмоқда, ундан ташқари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, маҳалла фаоллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиб, жойларда, йиғилишлар ўтказиб, жиноятнинг маъшумлиги, содир этган шахс бахтидан, обрўсидан маҳрум бўлиши ҳақида  чиқишлар қиляпти. Бу саъий ҳаракатлардан кўзланган мақсад битта, жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларимизнинг тинчлигу-осойишталигини таъминлашдир.

Келгусида ҳам шундай ишларни изчил давом эттириб, жиноятчиликнинг илдизига аёвсиз болта уришда барча куч ва билимларни сарфлайверадилар деб қатъий айта оламиз, зеро инсон  учун савобли иш қилишдан ортиқроқ баҳт йўқ.

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов   

туман судининг раиси                            

Қахрамон Холмуродов                            

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар