Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов туман ДХМ амалиётнинг иккиничи манзли

Шароф Рашидов туман ДХМ амалиётнинг иккиничи манзли

13 сентябрь 2021 йил
6
0

Шароф Рашидов туман ДХМ амалиётнинг иккинчи манзили

Ушбу марказ 229 минг 395 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Бир кунда 100-150 нафар фуқаро давлат хизматларидан фойдаланадилар.

Хабарингиз бор, Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ҳафтанинг икки куни давомида туманлардаги ДХМ биноларига ташриф буюрилган ҳолда, муаммоларни ўрганиш, фуқаролар билан мулоқот ўтказиш амалиётга тадбиқ этилган. Бу галги амалий ташриф Мирзачўл туманидан сўнг, Ш.Рашидов туманига уюштирилди. Янги амалиётнинг жорий этилиши натижасида шу куни 5 нафар мурожаатчининг уй-жой, никоҳ ёшини қисқартириш, фарзандини МТМга жойлаштириш каби муаммолари тингланди.



-  Қайси хизмат бўйича келсам ҳаммаси ўз вақтида битган. Менга маъқул. Ҳозир 10 ўринга мўлжалланган оилавий болалар уйини очиш учун ҳаракат қилиб юрибман. Давлат рўйхатидан ўтказсам муаммо ҳал бўлади, - дейди суҳбат чоғида “Олмачи” МФЙ, “Мустақиллик” кўчасида истиқомат қилувчи Дилбар Қаршибоева. 

Ўрганишлар жараёнида бинонинг ҳар бир бурчаги кўздан кечирилиб куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, барча техник жихозларнинг соз ҳолатда эканлиги ўрганилди, иш юритилишини тўғри йўлга қўйиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.


Айни вақтда жуда муҳим сиёсий жараён арафасида турибмиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови яқинлашмоқда. Вилоятимизда мавжуд Давлат хизматлари марказлари сайлов участкалари сифатида рўйхатга олинган. Шу жумладан Ш.Рашидов туман маркази ҳам. Энг аввало ходимларни сайлов жараёнлари бўйича ўқитиш, ҳуқуқий билимларини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли бинода сайловчилар учун барча шароитларни яратиб бериш борасида алоҳида вазифалар белгилаб олинди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар