Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди

Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди

11 январь 2022 йил
15
0

Жиззах вилоятида ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 10 январдаги  5-3-0-F/22 сонли фармойиши билан вилоятдаги 299 та маҳаллада фаолият олиб борадиган ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланишди.

Лавозимга тайинланган ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланиб боришади.

Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва уларга яратилган шарт-шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 3 декабрдаги  “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш  масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорида кўрсатиб ўтилган тартибда белгиланган.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этилади ва  юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари Миллий кадрлар заҳирасига киритилади.

Вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар