Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири тайинланди

Жиззахда Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири тайинланди

19 январь 2022 йил
280
0

Жиззахда Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири тайинланди

Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи этиб Сулайманов Шерали Турсунович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 17 январдаги фармойишига асосан тайинланди.

Бунгача Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири бўлиб Ғозибеков Абдубоқи Қирқйигитович ишлаб келаётган эди.

Шерали Сулайманов 1979 йилда Жиззах туманида таваллуд топган. 2004 йилда  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти тамомлаган. Мутахассислиги банк иши, менежмент.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Жиззах тумани Анвар хусусий савдо дўкони ҳисобчисидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунча 2021 йилдан Дўстлик тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар