Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Болалар нафақаси бўйича берилган аризалар ҳолатини билиш осонлаштирилди.

Болалар нафақаси бўйича берилган аризалар ҳолатини билиш осонлаштирилди.

29 январь 2022 йил
281
0

Болалар нафақаси бўйича берилган аризалар ҳолатини билиш осонлаштирилди.

 Икки ёшгача бола нафақаси тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277 сонли фармонига асосан бола тарбиялаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож оилалар моддий таъминотини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда умумэътироф этилган халқаро стандартларни ва автоматлашган шаффоф электрон баҳолаш механизмларини жорий этиш орқали нафақаларни тўлаш тизимини болалар салоҳиятини ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратиш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб нафақалар тайинлаш шартлари ўзгартирилди.

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси  жорий этилди. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда:

инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди;

тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилди;

унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.

Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг миқдорлари қуйидагича этиб белгиланади.

а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун,

325 000 сўм — ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;

150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори —

380 000 сўм.

Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади.

Фуқароларга яратилган янгиликлардан бири шуки, улар ўзлари яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғини орқали берган аризаларнинг ҳолатини билишлари учун ТЕЛЕГРАМ ижтимоий тармоғида махсус Телеграм бот  яратилди. Бу бот орқали фуқароларга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали болалар нафақаси ва кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш босқичлари тўғрисида маълумотларни олиш имконияти яратилди.

 

                                                      Пенсия жамғармаси Шароф Рашидов

туман бўлими сектор мудири

  Фурқат Мухторов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар