Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда янги қабул-диагностика бўлими фойдаланишга топширилди 

Жиззахда янги қабул-диагностика бўлими фойдаланишга топширилди 

14 февраль 2022 йил
553
0

Жиззахда янги қабул-диагностика бўлими фойдаланишга топширилди 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг янгидан қурилган қабул-диагностика бўлими фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова, вилоят, шаҳар ва туман тиббиёт муассасалари раҳбарлари, соҳа ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Меҳмонлар янги бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида республикамизда биринчилардан бўлиб, қабул-диагностика бўлимида «Emergency department» тизими асосида қўшимча «шок» палатаси – «қизил» зона, кузатув палатаси – «сариқ» зона ва мутахассислар кўриги хоналари – «яшил» зоналар ташкил этилди. Бу дегани энди оғир касалларни тўғридан-тўғри қизил зона – шок палатасига, мутахассислар кўригига келганлар яшил зонага, шифокорлар кузатувидагилар сариқ зонага йўналтирилади.

Бўлимнинг таъмири учун қариб 18 млрд. маблағ сарфланган бўлса, замонавий тиббий асбоб ускуналар билан жиҳозлаш учун 3 млн. АҚШ доллари ажратилган.

Бўлимда даволанувчилар ва тиббиёт ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар