Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг 2021 йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари натижалари муҳокама қилинди

Жиззахда сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг 2021 йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари натижалари муҳокама қилинди

03 март 2022 йил
213
0

Жиззахда сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг 2021 йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари натижалари муҳокама қилинди

Маълумки, бугунги кунда ҳудудларда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлардасектор раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлардаги ҳоким ўринбосарларининг масъулияти ва ташаббуслари алоҳида аҳамиятга эга.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳаллий ҳокимликлардаги ҳоким ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари олдига қўйилган вазифаларнинг қай даражада амалга оширилиб келинаётганлиги самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланиб келинмоқда.

Ушбу масалалар юзасидан жорий йилнинг 2март куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ва туман (шаҳар) сектор раҳбарлари,Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, ҳоким ўринбосарлариҳамда масъул давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил якуни бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари ҳамда ҳоким ўринбосарлари фаолияти натижадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш натижалари муҳокамаси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари Э.Халбутаев сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 536-сонли қарори ижросиҳамда сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлиги юзасидан
2021 йил якуни бўйича секторлар рейтингиҳамда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш натижалари юзасидан иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берди.

Муҳокама давомида рейтингда паст натижа қайд этган сектор раҳбарларига белгиланган йўналишларда ишларни самарали ташкил этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Хусусан, ҳудудларда мурожаатлар билан ишлаш, жиноятчиликни камайтириш, инвестиция дастурларининг бажарилиши, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” билан ишлаш каби йўналишлардаги ишларни самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021 йил якуни билан секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларига мувофиқ, вилоятда фаолият юритаётган 52 та секторларнинг 45 таси (86,5%) қониқарли - сариқ ҳудудга, 7 таси (13,5%) қониқарсиз - қизил ҳудудга тушган.

Йиғилишда ўз навбатида туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари фаолиятини ЭМСК (KPI) асосида баҳолаш натижалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари 2021 йил якуни бўйича  фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳоланганда, вилоятдаги 77 нафар ҳоким ўринбосарларининг
41 таси (53,2) яхши-яшил ҳудуд, 24 таси (31,2%) қониқарли-сариқ ҳудудга, 9 таси (11,7%) қониқарсиз-қизил ҳудудга тушган.

Маълумки, амалдаги механизм бўйича ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолашда умумий баллнинг 50 %и ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлардан, қолган 50 %и эса аҳоли (30%) ва МФЙ раислари (20%) ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари асосида шакллантирилади.

Ҳоким ўринбосарлари фаолият йўналишлари кесимида таҳлил қилинганда:

- Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиқлари барчаси яхши натижа қайд этган.

-Ҳокимининг ўринбосари- инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиқларининг 11 нафари яхши, 2 нафари қониқарли натижа кўрсатган.

- Ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқларидан 1 нафари юқори натижа кўрсатган бўлса, 10 нафари яхши,
3 нафари қониқарли натижага эришган.

- Ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва  коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарларнинг 4 нафар яхши, 8 нафари қониқарли ва 1 нафари қониқарсиз натижа кўрсатган.

- Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларнинг 4 нафари паст натижа қайд этган.

Ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларидан фақатгини 1 нафари яхши натижага, 7 нафари қониқарли натижа ва 4 нафари қониқарсиз кўрсаткич қайт этган.

Муҳокама якунида юқори кўрсаткичга эришган сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти намуна сифатида кўрсатиб ўтилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда ижобий натижаларга эришиш бўйича тавсиялар берилди, йўл қўйилган хато ва камчиликларни келгусида бартараф этиш ҳамда ҳар бир индикатор бўйича режа кўрсаткичларини ўз муддатида бажариш юзасидан комплекс чора-тадбирлар акс этган “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиши ва тизимли амалга оширилиши белгилаб олинди.

Б.Яхшибаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар