Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов тумани ҳокими

Шароф Рашидов тумани ҳокими

15 апрель 2019 йил
4 162
0

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими

Холбутаев Махмуд Парсаматович


 

  

Манзил: 131100, Шароф Рашидов тумани, Учтепа дахаси, мустақиллик кўчаси 1-уй

Телефон: 0372 342 10 18

E-mail:

Холбутаев Махмуд Парсаматович

Меҳнат фаолияти:

Фуқароларни қабул қилиш вақти:

Шароф Рашидов туман ҳокимининг мажбурият ва вазифалари

Туманда ижроия ҳокимиятининг бошқарувчиси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги  Қонунда кўрсатилган ваколатларининг бажаришда якка бошчилик асосида амалга оширади.

Бошқарув органлари, тумандаги  корхона, ташкилот ва муассаса, бўлим  фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда улар томонидан қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Туманни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди, ҳокимият ишини истиқ болли ва жорий режаларга мувофиқ равишда ташкил этади.

Ҳокимлик бошқарув аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмаларини шакллантириш ва фаолият юритишини таъминлаш бўйича ишларни амалга оширади, вакиллик ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.

Туман ҳокими ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.

Ўз ваколати доирасида туман  худудида бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади, ижро этувчи ҳокимият органларида кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Вилоят давлат ҳокимияти органлари билан муносабатларда туман ҳокимлиги манфаатларини ифодалайди, шунингдек вилоят давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг жамоат тартибини сақлаш, фуқаро мухофазаси, фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва улар оқибатини тугатиш, иқтисодиётни сафарбарликка тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, туман фуқаро мухофазаси бошлиғи ҳисобланади.

Заруратга қараб, бир йилда камида тўрт марта, яъни ҳар чоракда бир мартта халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияга раислик қилади, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади. Кенгаш хужжатларига имзо қўяди ва тасдиқлайди. Иш фаолияти юзасидан бир йилда бир марта халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот беради.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни кўриб чиқади ва таклифлар киритади.

Аҳолини қабул қилишни ташкил этади, фуқароларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини қараб чиқади.

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, туман мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклларига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан хамжихатлик қилиш, қишлок хўжалиги, ер бошқа табиий ресурсларидан фойдаланиш, табиатни мухофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий, маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш, қонунийлик, хуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мухофаза қилиш сохасида қонун хужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам хал этади.

Қуйидаги туман ташкилотлари ва муассаса ишларини мувофиқлаштиради. 

- Туман прокуратураси

- Туман ички ишлар бўлими

- Туман МИБ

- Туман натариал идораси

- Туман мудофаа ишлари бўлими

- Туман ФХДЁ бўлими

- Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари  

- Туман қишлоқ хўжалиги бўлими

- Туман сув хўжалиги бўлими

- Туман пахта тозалаш корхонаси

- Туман “Ўзкимёхимоя” АЖ

- Туман "Агротехсервис" МЧЖ

- Туман техника назорати инспекцияси

- Туман Агропилла МЧЖ

- Туман ветеринария бўлими


ҳақида тўлиқ маълумот


Туғилган йили:                                             Туғилган жойи:

22.03.1971                                                       Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани

Миллати:                                                       Партиявийлиги:

ўзбек                                                               Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси

Маълумоти:                                                   Тамомлаган:

олий                                                                1993 й. Тошкент архитектура ва қурилиш институти (кундузги), 2003 й. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (сиртқи)

Маълумоти бўйича мутахассислиги:          қурилиш технолог-муҳандиси, муҳандис-гидротехник       

Илмий даражаси:                                          Илмий унвони:

йўқ                                                                  йўқ

Қайси чет тилларини билади:

рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):             

2002 й. "Шуҳрат" медали

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим)                

йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:


1988-1993 йй. - Тошкент архитектура ва қурилиш институти талабаси

1993-1994 йй. - Жиззах вилояти сув хўжалиги бирлашмаси муҳандис-гидрометри

1994-1996 йй. - Жиззах вилояти ДМ-2 туманлараро канали участкаси бошлиғи

1996-2001 йй. - Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тизимидаги туманлараро

 канал ва сув омборларини ишлатиш бошқармаси бошлиғи

2001-2003 йй. - Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг сув хўжалиги 

 тизимидан фойдаланиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2003-2004 йй. - Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи

   ўринбосари

2004-2007 йй. - Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими

2007-2009 йй. - Жиззах вилояти  ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи

 ўринбосари  

2009-2009 йй. - Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи- Жиззах вилояти  ҳокимининг

 қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Ўзбекистон

 Республикаси   Президентининг  2009 йил 24 февралдаги ПФ-4085-Фармони,  

 25.09.2009 йилдаги ПФ-4137-сонли Фармони)

2009-2010 йй. - Жиззах вилояти  ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи

 ўринбосари  

2010-2012 йй. - Жиззах вилояти Жиззах тумани ҳокими

2016-2017 йй. - Жиззах вилояти Пахтакор тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

2017-2017 йй. - Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи    

                             ўринбосари

2017-2018 йй. - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи

2018-2018 йй. - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокими

2018-2019 йй. - Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

2019 й. ҳ.в.      - Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар