Шароф Рашидов туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
Хидиров Гуломжон Гофурович
Манзил: 131100, Шароф Рашидов тумани, Учтепа дахаси, мустақиллик кўчаси 1-уйМанзил: 131100, Шароф Рашидов тумани, Учтепа дахаси, мустақиллик кўчаси 1-уй
Телефон: 0372 342 11 39
E-mail:
Меҳнат фаолияти:
Фуқароларни қабул қилиш вақти:
Шароф Рашидов туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш
масалалари бўйича ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорига мувофиқ, комплекс таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, комплексга умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирларини белгилайди.
Комплекс таркибига кирувчи тегишли ташкилотлар раҳбарларини танлаш, лавозимга тавсия этиш ва зарур бўлганда алмаштириш масалалари бўйича таклифларни шакллантиради, тегишли таклифларни туман ҳокимига тақдим этади.
Жиззах вилоят ҳокимлиги тегишли тузилмалари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Туманни комплекс ривожлантириш дастури доирасида, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантиради ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилади;
- инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалари асосида худудда амалга ошириладиган вазифалар ижросини мувофиқлаштиради;
- туманни комплекс ривожлантириш дастурлари асосида вилоятга чет эл, биринчи навбатда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этилиши бўйича белгиланган тадбирларни тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди;
- хорижий инвесторларни ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти тўғрисида хабардор қилиш учун халқаро конференциялар, семинарлар ва инвестицион форумларда иштирок этади;
- инвестициявий ҳамкорлик соҳасида халқаро муносабатлар натижалари бўйича эришилган келишувларнинг ҳудудга тегишли қисми бўйича амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни амалга оширади;
- инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамият бошқарувини ривожлантиришга кўмаклашиш, давлат хизматлари сифатини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этади;
- худуд инновацион фаолияти кўламини кенгайтириш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш, қолоқ худудларни жадал ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
- иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
- инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади;
- чет эл инвестициялари, грантлар, халқаро ва хорижий молия институтлари маблағларини жалб қилиш мақсадида хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари, илмий жамғармалар вакиллари билан музокаралар олиб боради;
- хусусийлаштирилган корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилишини назорат қилади;
- илгари хусусийлаштирилган бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилади ва уларни ривожлантириш бўйича туман ҳокимига таклифлар киритади;
- манфаатдор давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда вилоят ҳокими қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
- тумандаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштиради;
- инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун эркин иқтисодий зоналар худудида жойлаштириш ишларини ташкиллаштиради;
- тадбиркорлик субъектларини танлаб олиш ва уларни кичик саноат зоналарида жойлаштириш бўйича танлов комиссияси функцияларини амалга оширади;
- эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг бош режаларини, муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди;
- инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатади;
- эркин иқтисодий зоналар худудларининг чегараларини аниқлаштириш ва янги кичик саноат зоналари барпо этиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади;
- туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштиради;
- чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга оширади;
- туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилади;
- юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида иштирок этади;
- чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни амалга оширади;
- тегишли худудларда туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлайди.
Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
Бевосита бўйсунувчи ташкилотлар:
- инвестиция бошқармаси туман бўлими
- кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси
Билвосита бўйсунувчи ташкилотлар:
-туман молия бўлими (инвестиция масалалари бўйича)
-туман иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бўлими (инвестиция масалалари бўйича)
-туман тижорат банклари (инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, беғараз кўмаклашиш маблағларига хизмат кўрсатиш)
-туман архитектура ва қурилиш бўлими (инвестицион лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича)
-туман қишлоқ хўжалиги бўлими (қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш)
-“Жиззахэлектртармоқлари” корхонаси туман бўлими (инвестицион лойиҳаларни амалга оширшда инфратузилмани ривожлантиришда кўмаклашиш)
-“Марказгазтаъминот” УК туман участкаси (инвестицион лойиҳаларни амалга оширшда инфратузилмани ривожлантиришда кўмаклашиш)
- туман “Сувоқова” ДУК (инвестицион лойиҳаларни амалга оширшда инфратузилмани ривожлантиришда кўмаклашиш)
-туман солиқ инспекцияси (инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда солиқ имтиёзларини қўллаш)
-туман маданият бўлими (маданий мерос объектлари негизида туризмни ривожлантириш)
Шароф Рашидов туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги
масалалари бўйича ўринбосари
Шароф Рашидов туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
- қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартнома асосида асосланган мулкчиликнинг ижара шакли ва хўжалик тизимларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришга раҳбарлик қилади, қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуасига кирувчи туман корхоналар, ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
- деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг шерикларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш;
- хом ашё ва материал ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
- қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларига ер ресурслари ажратишнинг бозор шаклини ривожлантириш;
- қишлоқда бозор тузилмаларини шакллантириш, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг моддий ва техник жиҳозланишини яхшилашга имконият яратиш;
- ишлаб чиқариш мувозанатини таъминлаш жараёнларини, жумладан қишлоқ хўжалиги махсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва махсулотларни экспорт қилишга кўманлашади, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;
- сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорона фойдаланиш самарадорлигини оширади, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш, атроф муҳит мухофазаси соҳасида чора-тадбирларни амалга оширади, ўрмон хўжалигини ривожлантириш худудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.11.2017 йил ПҚ-3405-сонли қарори);
- чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил қилиш;
- қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуасида янги техника ва технология сиёсати юритишни, илғор технологияларни илмий асослаш ва жорий этишни, қишлоқ ижтимоий инфратузилмалари ривожлантирилишини ташкил этиш.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2017 йил ПҚ-2969-сонли қарори);
- қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуасининг экспорт потенциалини ошириш ва хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- соҳага қарашли ташкилотлар, корхоналарнинг раҳбарлари лавозимларига номзодлар тавсия этиш, лавозимидан озод этиш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш;
- кўп йиллик самарали меҳнатлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки билан юртимиз равнақи ва тараққиётига самарали ҳисса қўшаётган соҳанинг энг намунали ходимларини давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича ишчи гуруҳига таклифлар киритиш.
(Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-438-сонли Қонуни);
- қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фан-техника янгиликларини, илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва соҳадаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари, туман қишлоқ хўжалиги ривожлантиришнинг истиқболли режалари ва дастурлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
- қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, аҳолини озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини тахлил этиб, тегишли таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш, қишлоқ хўжалигида ишловчи раҳбар кадрлар малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва ўзаро тажриба алмаштиришларни ташкил этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сонли Фармонининг ижроси юзасидан туманда тўқимачилик саноатини жадал ривожлантириш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тўғридан-тўғри пахта-тўқимачилик кластерлари иштирокчилари билан пахта ҳом ашёсини етиштиришга буюртма қилиш ва аванс бериш тизимига киритилаётган эксперимент тадбирларини мувофиқлаштиб бориш;
- Туман ҳокими томонидан тасдиқланган соҳага тегишли туман ҳокимлиги доимий комиссияларига бошчилик қилиш ва комиссияларнинг иш самарадорлигини таъминлаш, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.
Қуйидаги туман ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
-
|
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими;
|
-
|
«Жиззахагрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик туман бўлими;
|
-
|
«Шароф Рашидов туман пахта қабул қилиш» пункити;
|
-
|
«Шароф Рашидов туман агросервис МТП» масъулияти чекланган жамияти;
|
-
|
Туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши;
|
-
|
Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси;
|
-
|
Туман ветеринария бўлими;
|
-
|
Туман “Давтехназорат” инспекцияси бўлими;
|
-
|
Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлми;
|
-
|
«Шароф Рашидов туман Агропилла» масъулияти чекланган жамияти;
|
-
|
Шароф Рашидов туман ирригация бўлими;
|
Хидиров Гуломжон Гофурович ҳақида тўлиқ маълумот
Хидиров Гуломжон Гофурович
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:
1993-1998 йй. - Тошкент давлат аграр университети талабаси
1998-2000 йй. - Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани минерал ўғитлар базаси раиси ўринбосари
2000-2006 йй. - Жиззах вилояти Янгиобод тумани давлат солиқ инспекцияси ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш ва назорат сектори катта инспектори, ҳуқуқий шахсларни солиққа тортиш ва назорат бўлими бошлиғи
2006-2007 йй. - Жиззах вилояти Янгиобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
2007-2008 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси
2008-2008 йй. - Жиззах вилояти Янгиобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
2008-2010 йй. - Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
2010-2016 йй. - Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
2016-2017 йй. - Жиззах вилояти Дўстлик дон АЖ раиси
2017-2018 йй. - “Умид” хусусий фирмаси рахбари
2018 йил ҳ/в - Шароф Рашидов туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
скачать dle 12.0