Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда ажрим ёқасида турган эр-хотинларни яраштириш, алиментдан қарздор ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди

Жиззахда ажрим ёқасида турган эр-хотинларни яраштириш, алиментдан қарздор ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди

29 март 2022 йил
337
0

Жиззахда ажрим ёқасида турган эр-хотинларни яраштириш, алиментдан қарздор ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди

Жиззах вилоятида оилавий ажримларни олдини олиш, ажрим ёқасида турган эр-хотинларни яраштириш, алиментдан қарздор ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ҳамда соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида “Фарзандларни моддий таъминлаш – ота-онанинг конституциявий бурчидир” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Жиззах вилоят прокуратураси ҳамда Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси, Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов туман бўлимлари ҳамкорлигида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкилланган тадбирда тумандаги никоҳдан ажрашган ва ажрим ёқасида турган эр-хотинлар, алимент тўловчи қарздорлар ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят прокурори ўринбосари Эсиргапов Азиз ва мутахассислар ҳамда имом хатибнинг нотинч оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳни олдини олиш, эр-хотин, қайнона-келин ва бошқа оилавий муносабатларда ўзаро низолашганларни яраштириш, оила мустаҳкамлигини сақлашда эр-хотиннинг роли юзасидан ҳаётий мисоллар асосидаги маърузалари тингланди.

Таъкидланганидек, оила – ҳар бир инсон учун камолга етадиган муқаддас қўрғон. Уни асраш, ҳар томонлама муҳофаза қилиш зарурат бўлиб, вилоятда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳалла фаоллари, отинойилар, имом-хатиблар, кўпчиликка ўрнак кекса нуронийлар ҳамда мутасадди давлат муассасалари ҳамкорлигида оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш юзасидан самарали тарғибот тадбирлари, таъсирчан чоралар кўрилмоқда.

Тадбир доирасида 20 миллион сўм алимент пуллари ундирилиб, вояга етмаганларнинг ҳуқуқи тикланишига ҳамда 8 та оилани яраштиришга эришилди.
Шу куни бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилиб, 7 нафар қарздор ишга жойлаштирилди ва алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақига қаратилди.
Алимент тўлашдан бўйин товлаган 10 нафар қарздорларга нисбатан Жиноят ишлари бўйич Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов туман судлари томонидан саёр суд жараёнида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси прим 4-қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилган тушинтириш ишларида оила муқаддаслиги, вояга етаётган фарзандларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслик, уларнинг келажакда Ватан учун керакли инсон бўлиб етишиши ва ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишида ота-она бирдек маьсул эканлиги мунтазам тушинтириб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар