Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » "Ҳалқобод" Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

"Ҳалқобод" Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

11 май 2022 йил
436
0

 


"Ҳалқобод" МФЙ 16.05.2022 йил соат 16-00 манзил: Туман ХТБга қарашли 19-сонли мактаб


“Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Ахманов Нодир Холмўминовичнинг таржимаи ҳоли

 

Ахманов Нодир Холмўминович 1986 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти –тугаланмаган олий, мутахассислиги энергетик.

 

     Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2007 йилдан “Чиноз” ФЁТШ2-Р оператори вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган, 2010 йилдан Росгазсервис ҚК қарашли АКТКШда оператор. 2018 йилдан Жиззах Аккумлятор заводи ходими. 2019 йилдан Халқобод МФЙ Томорқа ва ободонлаштириш тадбиркорликни ривожлантириш бўйича раис ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

“Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида доимий яшайди.

 

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

ДАСТУРИ

 

Хурматли махалла вакиллари ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган махалла фуқаролар йиғини раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, махалла раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен бундан жудаям хурсандман ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Махалла фуқаролар йиғинига раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

Умумтаълим мактаби, ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

Махалладаги барча кўчалар уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Махалламизда муаммолардан бири бўлган 1чи долзарб масала: ичимлик суви тармоғини сифатли тўлиқ тамирлаш барча кўчаларга сув қувирлари ётқизиш махалламиз худудидан ўтаётган ичимлик сув тармоғини худудаги сув иншоатига йўл харитаси орқали тармоққа киритиш.

Махалламиз фуқароларини бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган 2чи долзарб масала: ички йўлларни хусусан автобус йўналиши, мактабга олиб борувчи йўл ва мактабгача талим муассасига олиб борувчи йўлларни йўл харитаси асосида жами: 5,5км бетон қопламали йўллар ётқизишни туман хамда вилоят миқёсидаги йўл қурувчи ташкилотлар билан биргаликда жорий йилда ушбу каби ишларни амалга ошириш бўйича исчил харакат қилиаман.  газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

 

“Халкобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Хамраев Рахматилла Абдусамадович таржимаи ҳоли

 

“Халкобод”махалла фукаролар йигини раиси(оксоколи лавозимга номзод )Хамраев Рахматилла Абдусамадович таржимаи холи.

Хамраев Рахматулла Абдусамадович 1964 йилда тугилган,миллати_- узбек, маълумоти - олий, мутахасислиги  молия кредити.

Оилали, турт нафар фарзанди бор.1981 йилдан Давлат банки Жиззах  вилоят идорасида  Кишлок хужалик  булимида иктисодчи  вазифасида мехнат фаолиятини бошлаган.Кейинчалик Жиззах тумани Уч тепа Агросаонат банки булимида бош иктисодчи  бошкарувчи уринбосари лавозимларида ишлаган. 1993 йилдан бошлаб Уч тепа АК тадбиркор банк  бошкарувчиси , Дустлик тумани АК тадбиркор банк бошкарувчиси  лавозимида.1994 йилдан Жиззах вилоят АТ Галла банки  бошкарувчиси лавозимларда ишлаган.1999 йилдан бошлаб Жиззах вилояти  АТ Замин банки,Ипотека банки ва Микрокредит банкларида  бошкарувчи вазифасини бажарувчи ва бошлик уринбосари лавозимларида ишлаб келган. 2008 йилдан бошлаб Жиззах газ сув курилиш ва таъмирлаш МЧЖ рахбари ва Жиззах Газ монтаж МЧЖ рахбари лавозимларида ишлаб келган.

 

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

 ДАСТУРИ

 

Ушбу “ Инсон кадрини улуглаш ва фаол махалла” йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар хамда махалла уртасидаги спорт  тадбирлари  изчиллигига эътибор қаратаман.

Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни,спорт тадбирларини ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

Махалла  кучалари атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

Соглом турмуш тарзига риоя килиб яшашда мухим булган   омилларидан булган   согламлаштиришга йуналтирилган велоспорт  ва пиёда йулакларин  ташкил киламан

Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Махалла  уйларида ижарада турувчиларни, хонадонларга келиб-кетувчиларни профилактика инспекторлари билан биргаликда мунтазам назоратга олиб бораман.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Махалла оксоколлари ва фаоллари билан ва махалла фукаролари билан биргаликда кенг куламда ишлар олиб бориб  тадбирлар ўтказиб, махаллани намунали махаллалар қаторидан жой олишга  хиссамни қушаман.

 


“Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  лавозимига номзод Пирназарова Қумрининг таржимаи ҳоли

 

Пирназарова Қумри 1956 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги педагог.

Оилали 4 нафар фарзанди бор.Фаолиятини 1979 йил Низомий номли Тошкент давлат Педагогика институтини имтиёзли тугатиб, Жиззах туманига қарашли 19 мактабда ўқитувчиликдан бошлаган.1986 йилгача шу мактабда кимё биолиогия ўқитувчиси бўлиб ишлаган.1986 йил 2 январдан бошлаб 11 сонли “Бинафша” номли мактабгача таълим ташкилотида мудира лавозимида 2012 август ойигача  мехнат қилган.

Хоирги кунда тадбиркорлик фаолияти олиб бормоқда.

 

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

 ДАСТУРИ

 

2022 йил май ойида Республикамиз бўйлаб барча махаллаларда  фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказилмоқда.Шу сайловда менинг маҳалладошларим хам менга ишонч билдириб, фуқаролар йиғини раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, менга бўлган бу ишонч учун махалладошларимдан миннатдорман. бу мен шараф, ўз навбатида, катта масъулиятдир. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламизни обод махаллалар қаторига чиқаришга,туманимизнинг энг олди махаллари қаторига қўшишга харакат қиламан.Бу ишонч менга катта маъсулиятни юклайди.Агар лозим топиб шу лавозимга сайлансам, шу махалланинг хар томонлама ривожлантириш, махаллани юксак поғонага кўтариш, муаммоларини хал қилишда бор куч ғайратимни ишга соламан.  

  1. махалладаги ахолини ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш,

2.Хуқуқий билимини ошириш,

  1. кийиниш маданияти бир бирлари билан мулоқот қилиш маданиятини хар бир оила билан бирма бир ўрганиб маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига алохида эътибор қаратаман.
  2. Ажримларни камайтириш
  3. болаларни билим салохиятини ошириш, китоб ўқишга ўргатиш, бўш вақтларини жисмоний спорт майдончаларида ўтказиш учун махаллада спорт майдончалари турли хил ўйингохлар ташкил этиш
  4. кекса нуроний кишиларга маданий хордиқ олишлари учун дам олиш

    боғлари ташкил этиш.

7.Махалладаги ёрдамга мухтож оилаларга алохида эътибор бериш, уларга хомийлар бириктириб моддий қўллаб қувватлаш.

           8.Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, турли хил тарғибот ташвиқот ишларини амалга оширишни кучайтираман.

Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

Махалла умтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилоти  “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар