Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» »  “Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

 “Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

15 май 2022 йил
261
0

Манзил "Шариллоқ" МФЙ 20.05.2022 й соат 10-00 Туман ХТБга қарашли 18-сонли мактаб  


 
“Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Ғозиев Шерали Ахмадович таржимаи ҳоли

Ғозиев Шерали Ахмадович 1987 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги мухандислик комуникацияси.

2001-2008 йй. - Жиззах сув қурилиш ОАЖ га қарашли 2 МККШК иш юритувчиси

2008-2009 йй. - "Дўстлик дон"махсулотлари жамияти мухандиси

2011-2019 йй. - “Сангзор комфорт” МЧЖ устаси.

   Ҳозирги кунда - Жиззах вилояти «Эрудит Транс» МЧЖ ҳайдовчиси вазифасида ишлаб келмоқда. “Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида доимий яшайди.

 

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

 

Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда маҳаллани ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, йўлларни обод бўлишини, аҳолини турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

 

 

“Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Аҳбутаев Қаҳрамон Абдумуминович таржимаи ҳоли

 

 Аҳбутаев Қаҳрамон Абдумуминович 1982 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги касб таълими (йўналишлар бўйича).

  2000-2001 йй. - “Камола” жамғармаси Жиззах шаҳар бўлими мутахассиси

2001-2002 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах шаҳар кенгаши бош мутахассиси

2002-2004 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах туман кенгаши бош мутахассиси

2004-2005 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах шаҳар Кенгаши етакчи мутахассиси

2005-2006 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах туман Кенгаши раиси

2006-2008 йй. - “IREX”кўп тармоқли хусусий савдо ишлаб чиқариш фирмаси ҳисобчи

2009-2009 йй. - Жиззах вилояти савдо департаменти шаҳар бўлими мутахассиси

2009-2011 йй. - “Garant insurance group” ШСК Жиззах вилоят филиалига директори

2009-2010 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах шаҳар кенгаши етакчи мутахассис

2011-2013 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах шаҳар кенгаши Ёшлар ижтимоий хизматлар маркази раҳбари

2012-2014 йй. - “NEW HORIZOH” МЧЖ раис

2014-2018 йй. - ”NEW HORIZOH” МЧЖ ижрочи директори

2018-2019 йй. - Жиззах шаҳар ҳокимлиги ёшлар сиёсати ижтимоий  ривожлантириш ва манавий маърифий  масалалар буйича бош мутахассис

2019-2020 йй. - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Жиззах вилоят филиали суғурта бўлим бошлиғи

                         Ҳозирги кунда – “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Жиззах вилояти филиали директор ўринбосари. “Шариллоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида доимий яшайди.

 

 

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

 

Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда маҳаллани ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

Қолаверса, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, йўлларни обод бўлишини, аҳолини турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар