Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » “Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида “Тинчликни қадрлаш – олий фазилат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида “Тинчликни қадрлаш – олий фазилат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

19 май 2022 йил
208
0


“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Шароф Рашидов туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида “Тинчликни қадрлаш – олий фазилат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

 

 


 

 

 

 
Тадбир дастлаб мактаб ўқувчилари иштирокида спортнинг турли хил йўналишлари бўйича ўтказилган мусобақалар ҳамда “Тинчлик ва хотиржамлик – олий неъмат” мавзусига бағишланган расмлар кўргазмасидан бошланди.
Кўргазма давра суҳбатига уланиб, унда сўзга чиққанлар тинчлигимизни асраш, халқ фаровонлиги ва юрт ободлигини таъминлаш, мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни спортга кенг жалб этиш масалалари тўғрисида ўз фикрларини билдиришди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан куйланган куй-қўшиқлар ҳамда ижро этилган рақслар барчага бирдек ҳуш кайфият бағишлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар