Жаранглайди сўнгги қўнғироқ!
Жаранглайди сўнгги қўнғироқ!
Бугун туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида анъанавий “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказилди. Жорий ўқув йили якунланиши муносабати билан тумандаги 16-сон умумтаълим мактабида ҳам тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Махмуд Холбутаев қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Жорий ўқув йилида туманимизда халқ таълими соҳасида эришилган ютуқларга тўхталиб, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган йигит-қизларга келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади.
Тадбир якунида ўқув йилида юқори натижаларга эришган устозлар ва ўқувчилар муносиб тақдирланди. Мактаб узра жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари ўғил-қизларни янги мақсадлар ва юксак орзулар сари дадил қадам ташлашга ундади!