Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » BMB AGROKLASTER Жиззахда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда илм-фан ютуқларидан унумли фойдаланмоқда

BMB AGROKLASTER Жиззахда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда илм-фан ютуқларидан унумли фойдаланмоқда

16 июнь 2022 йил
95
0

BMB AGROKLASTER Жиззахда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда илм-фан ютуқларидан унумли фойдаланмоқда

Маълумки, BMB AGROKLASTER мева-сабзавот кластери Жиззах вилоятининг Арнасой, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни рағбатлантириш, сифатли ва рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт барқарорлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш (экспорт қилиш) жараёнларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Компания юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини ошириш, ички ва ташқи бозор талабларини юқори сифтали маҳсулотлар билан тўлдириш мақсадида бир қатор илмий тадқиқот институтлари ҳамда ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйган эди.

Хусусан, “BMB-AGROKLASTER” ташкилоти томонидан Ўзбекистон Фанлар академиясининг Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Микробиология институти, Республика сабзавот, полиз ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти олимлари билан ҳамкорликда ҳосил сифати ва кўламини кенгайтириш мақсадида қатор назарий ва амалий изланишлар амалга оширилиб, “GEO GUMAT”, “АМИНОСИД” ҳамда Microzyme органик ва кимёвий минерал ўғитлари синовдан ўтказилганди.

Шу билан бирга, Республика сабзавот, полиз ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳамкорликда AGRIMATCO кампаниясидан олинган TERRO COTTO навли помидор уруғлари кўчат усулида тайёрлаб экилган эди. Бугунги кунда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Ғаллаорол ва Арнасой туманларида жойлашган экин майдонларида мева-сабзавот, полиз экинлари ва бошқа маҳсулотлар етиштирилиб, ҳозирда ўз ҳосилини бериб келмоқда.

Бугунга келиб, фан ва амалиётнинг уйғунлиги ҳамда эксперт ва мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур агротехник тадбирлар далаларимизда помидор, бодринг, булғор қалампири, қовун, тарвуз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилининг бир неча баравар ўсишига замин яратмоқда.

Ушбу жараёнлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Умуман олганда, ушбу ўзаро манфаатли ҳамкорлик, илмий-тадқиқотлар замирида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар илмий изланишлар самарадорлигини ошириш билан бир қаторда улкан ҳосил хирмонини бунёд этишга ҳам хизмат қилади. Шу билан бирга, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда миллий иқтисодиётимиз ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар