Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш ва мазкур жиноятни олдини олиш

Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш ва мазкур жиноятни олдини олиш

29 июнь 2022 йил
220
0

Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш ва мазкур жиноятни олдини олиш

Мазкур турдаги жиноят учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси жавобгарлик белгиланган бўлиб, ЖК 266-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти сифатида транспорт воситасини бошқарган, яъни:

ҳайдовчилик гувоҳномасига эга;

йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган;

тегишли турдаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган;

қўш бошқарувли ўқув (машқ) транспорт воситасида транспортни бошқаришни ўргатаётган шахс топилиши мумкин.

Шуни назарда тутиш лозимки, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш транспорт воситасини бошқариш тартибига доир белгиланган кўрсатмаларга риоя этмасликда (масалан, белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириш, йўл белгиларига риоя қилмаслик, ҳаракатланишнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиш ва шу кабиларда) ифодаланади. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш эса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тартибига доир белгиланган кўрсатмаларга риоя этмасликда (масалан, ногабарит юкларни ёки йўловчиларни бунга мўлжалланмаган транспорт воситасида ташиш, транспорт воситаси бошқарувини шу воситани бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга топшириш ва шу кабиларда) ифодаланади.

Йўл ҳаракати қоидалари икки ёки ундан ортиқ йўл ҳаракати иштирокчиси томонидан бузилган ҳолларда, ЖК 266-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик фақат транспорт воситасини бошқариш борасидаги ҳаракатлари мазкур моддада кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлган ҳайдовчидагина келиб чиқади. Транспорт воситасини бошқариш борасидаги ҳаракатлари келиб чиққан оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлмаган бошқа ҳайдовчи эса, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ҳайдовчининг йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишида, жумладан, ҳаракатланиш тезлигини оширганлиги натижасида, айбдорлиги ёки айбсизлиги масаласини ҳал этишда “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг

XI бўлими талабларидан келиб чиқиш лозим бўлиб, унга кўра, ҳайдовчи транспорт воситасини белгиланган чекланган тезликдан оширмасдан ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, хусусан, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда бошқариши керак.

 Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман

судининг раиси З.Худайбердиев          

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар