Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Киритилаётган ўзгартишлар қўллаб-қувватланмоқда

Киритилаётган ўзгартишлар қўллаб-қувватланмоқда

13 июль 2022 йил
210
0

Киритилаётган ўзгартишлар қўллаб-қувватланмоқда

Бугун 13 июн куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари, туман кенгаши депутатлари, шунингдек Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўрозбоев иштирокида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.

 

 
Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У. Ўрозбоев лойиҳага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтди.
Қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган нормаларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилган.
Мулоқот давомида қонун лойиҳаси юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди, жўяли таклифлар илгари сурилди. Ушбу учрашувда М.Адилова, Д.Муродова, М.Тошпўлатова, Ф.Абдуллаева, Х.Мавлонова, Г.Холматовалар сўзга чиқишиб ўзларининг Конституцияга оид ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Тиббиёт ходимлари томонидан касалхонанинг кириш жойига ҳам қўриқлаш хизмати ходимларини жалб қилиш масаласи, қолаверса бола 3-ёшга тўлмагунча онанинг бола таътилида бўлиши керакли бўйича таклифлар айтилди.
Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида ишловчи бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

 

 
Куннинг иккинчи ярмида Жиззах шаҳридаги тиббиёт бирлашмасида “ Конституция – тараққиёт пойдевори” мавзусидаги давра суҳбати Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўразбоев иштирокида давом эттирилди. Ушбу бўлиб ўтган учрашув мобайнида Конституцияга таклифлар қабул қилинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар