Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилди

Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилди

27 август 2022 йил
206
0

Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилди

Бугун, Жиззах шаҳрида янгидан бар этилган Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят Ахборот-кутубхона марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Очилиш маросимида, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, АОКА директори ўринбосари Ғайрат Бозоров, Ўзбекистон миллий кутубхонасининг директор ўринбосари Собир Джампўлатов ҳамда вилоят кенг жамоатчилиги, фахрийлар иштирок этишди.

“Таъкидлаш керакки, бундан беш йил олдин вилоят ахборот-кутубхона марказининг умумий китоб фонди 68,8 минг нусха, китобхонлар сони эса 3 598 нафар бўлган бўлса, 2022 йил июн ҳолатига келиб, умумий фонди 90 минг нусхага, фойдаланувчилар сони эса қарийб уч баравар кўпайди. Лекин, кутубхонанинг эски биносида бор-йўғи 20 нафар китобхонни сиғдира оладиган 1 та ўқув зали мавжуд эди. Табиийки, бугунги замон талабларига мос бўлган кутубхонага эҳтиёж сезилди. Бугун эса шундай кутубхонанинг очилиш маросимида турибмиз”, -дейди сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев.

Бундай шароитдаги ахборот – кутубхона маркази фаолиятини ташкил этиш истиқболи Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 30-31 январдаги Жиззах вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берилган ҳамда Жиззах вилоят Ахборот – кутубхона маркази учун янги бино барпо этиш тадбирлари 2021 йил Инвестиция дастурига киритилган.

Ҳозирда ахборот кутубхона марказида умумий ҳисобда 166 ўринлик 2 та ўқув ва 1 та электрон ўқув заллари китобхонлар хизматига тайёр.

Шунинг билан бирга, китобхонларга шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида 24 ўринли “Book Cafe” ҳамда 2 мингга яқин янги бадиий адабиётлар билан таъминланган болалар бўлими ташкил этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар