Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан пул талаб қилган аёл ушланди

Жиззахда фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан пул талаб қилган аёл ушланди

26 август 2022 йил
253
0

Жиззахда фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан пул талаб қилган аёл ушланди

Жиззахда фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан пул талаб қилган аёл ушланди.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, Ғаллаорол тумани Сарой қишлоғида доимий рўйхатда туриб, Зафаробод туманида вақтинча яшаб келган аёл интернетдан Шароф Рашидов тумани Саройлик маҳалласида яшовчи йигитнинг фотосуратларини кўчириб олган. Сўнг уларни монтаж қилиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилишини айтиб қўрқитган ва йигитдан 5 миллион сўм талаб қилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аёл йигитдан талаб қилган пулларини Жиззах шаҳрида олаётганда далилий ашёлар билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар