Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов туманида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабнинг расмий очилиш маросими ўтказилди

Шароф Рашидов туманида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабнинг расмий очилиш маросими ўтказилди

05 сентябрь 2022 йил
189
0

Шароф Рашидов туманида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабнинг расмий очилиш маросими ўтказилди

        

 

Барчангиз яхши биласиз, Мустақиллигимизнинг кейинги беш йили Ўзбекистон тарихига халқимиз ҳаёти ва турмуш тарзи учун, айниқса, келажак истиқболни аниқ белгилаб олишимизга асос бўладиган, мутлақо янги, кенг кўламли, улуғ мақсадлар ва ғояларни ўзида жамлаган ислоҳотлар тўлқини билан кириб келди.

Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак”.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мазкур сўзлари Янги Ўзбекистон ҳаётида давлат ташаббуслари, устувор эътибор ва ғамхўрлик аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттиришга қаратилаётганидан далолат беради.

Қайд этиш керак, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан айни мана шу мақсаадда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2022 йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармогини кенгайтириш тўғрисида”ги 106-сон Фармонига кура  туманимизда хам Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

Бугун, Сиз ва биз тарихий лаҳзалар қаршисида турибмиз. Шароф Рашидов туманидаги Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослашган мактаби 417 нафар иқтидорли ўқувчиларни ўз бағрига олган, барча шарт-шароитларга эга мазкур замонавий  мактаб расман ўз фаолиятини бошлади.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу илм масканига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган 2 мингдан ортиқ ўқувчилар орасидан бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган Сиз азиз ўқувчиларни чин дилдан табриклайман!

Шуни билинг-ки, Сиз – Ихтисослаштирилган мактабининг 417 нафар ўқувчиси туманимиз мактабларидаги 25 минг нафарга яқин ўғил-қизларимиз орасидан энг сараси, энг билимдони, энг иқтидорлиси сифатида бу ерга келдингиз. Яъни, ҳар 60 ўқувчининг 1 нафарига мана шу муқаддас даргоҳда ўқиш бахти насиб этди.

Бунга албатта, кучли билимингиз, тафаккур ва дунёқарашингиз кенглиги туфайли, таъбир жоиз бўлса, ҳаётингиздаги илк синовдан муваффақиятли ўтиб, эришиб турибсиз.

Бу ҳам жуда катта шараф. Шу билан бирга улкан масъулиятдир.

Азиз тадбир иштирокчилари ва қадрли ёшлар!

Алоҳида эътиборли жиҳати шуки, Қисқа фурсат ичида
7 млрд.сўм бюджет маблағлари эвазига бунёд этилган мазкур муассасада ўқувчилар учун 120 ўринли ошхонада барча шароитлар яратилган.  50 ўринли мактаб кутубхонасида 1100 дан зиёд энг сара китоб ва қўлланмалардан иборат фонд мавжуд.

Энг муҳими, мактабдаги  ўқув-тарбия жараёнлари халқаро Кембридж Эссессмент Интернейшнл Эдикейшн таълим системаси ва маҳаллий тизимимизнинг интеграциялашган ҳолда ташкил этилган. Бундан ташқари, ўқувчиларнинг иқтидори, аниқ фанлар ва технологияларга қизиқиши, яратувчанлик салоҳиятини ўстиришга хизмат қиладиган робототехника, моделлаштириш, креатив ижод тўғараклари, физика, кимё, биология каби табиий фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўзлаштириш имконини берадиган лаборатория хоналари ташкил этилган.

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар