Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Бир гуруҳ устоз ва мураббийлар унвон, орден ҳамда медаллар билан мукофотланди. Улар орасида Жиззахликлар ҳам бор

Бир гуруҳ устоз ва мураббийлар унвон, орден ҳамда медаллар билан мукофотланди. Улар орасида Жиззахликлар ҳам бор

29 сентябрь 2022 йил
160
0

Бир гуруҳ устоз ва мураббийлар унвон, орден ҳамда медаллар билан мукофотланди. Улар орасида Жиззахликлар ҳам бор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчи ҳамда тарбиячиларидан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар.

Мукофотланганлар орасида Зарбдор туманидаги 25-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Асадулла Байтемиров “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан, Дўстлик туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Манзура Мисирова II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан, Пахтакор туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Ольга Журавлева «Дўстлик» ордени билан, Шароф Рашидов туманидаги “Мубинабону” оилавий болалар уйи раҳбари Маъмура Қаршибоева ҳамда  Ғаллаорол туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси  Лутфулла Ўталов “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлиги бизга чексиз фахру – ифтихор бағишлайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар