Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Тезликни оширган таксист йўловчилар ўлимига сабаб бўлди

Тезликни оширган таксист йўловчилар ўлимига сабаб бўлди

10 октябрь 2022 йил
128
0

Тезликни оширган таксист йўловчилар ўлимига сабаб бўлди

 Litsenziyalash va ruxsat berish tartiblari qisqartiriladi va  soddalashtiriladi – Gazeta.uz

Ҳайдовчи ҳамиша хушёр бўлиши, тезлик катта хавф манбаи эканлигини ҳеч қачон ёддан чиқармаслиги лозим. Ҳайдовчиликни касбига айлантирган кишиларни автомашини тезлигини ошириб, ўзгалар ҳаётига ва мол-мулкига зарар етказиши аянчли ҳолатдир. Афсуски бундай кимсалар жамиятимизда ҳали ҳануз учраб турибди. Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 12.1-бандида “Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об–ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситасини белгиланган чекланган тезликдан оширмасдан бошқариши керак. Ҳаракатланишда, ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятида бўлган хавф ёки тўсиқ пайдо бўлса, у транспорт воситасининг тезлигини тўла тўхташини таъминлайдиган даражада камайтириш ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавфсиз айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб белгиланган.

А.С (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳам юқорида қоидаларнинг талабларини бузиб, ўз автомашинасини Термиз шаҳридан Тошкент йўналиши бўйича бошқариб, эҳтиётсизлик оқибатида йўналиши бўйича олдинда ҳаракатланган Э.Ж бошқарувидаги “Нексия” русумли 20Y971DA давлат белгили автомашина орқа қисмидан уриб, А.Бга “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати”, Э.Жга “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” етказиб, воқеа жойида вафот этишларига ҳамда А.Хга “ўртача оғир шикаст”, “Нексия” русумли 20Y971DA давлат белгили автомашинага 29.424.000 сўмлик моддий зарар етказилишига сабаб бўлган.

А.С 2022 йил 14 июнь куни соат 11 ларда Ш.Хнинг илтимосига асосан унга тегишли бўлган “Малибу” русумли автомашинани Тошкент шаҳрига бошқариб борганлигини, соат 21-30 ларда Тошкент шаҳридан қайтишда “Тошкент-Термиз М-39” йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудида автомашинани соатига 100-110 километр тезликда бошқарганлигини, автомашина орқа ўриндиғидаги йўловчилар Э.Ж, Ш.Хлар бўлганлигини, қарама-қарши йўналишда автомашина ҳаракатланиб келаётганлиги сабабли автомашинанинг яқинни ёритувчи чироқларини ёққанлигини, йўлнинг ўнг томондаги обочинада “Нексия” русумли автомашина тўхтаб турганлигини 50-60 метрлар узоқда кўрганлигини, “Нексия” русумли автомашина чироқларини ёқмасдан йўналишига чиқиб келганлигини маълум қилди.  А.С қанча афсусланмасин энди кеч, суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур.

А.Сга автомашина тезлигини ошириши энг ачинарлиси ўзгарлар ҳаётига нуқта қўйди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман суди 

З.Худайбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар