Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Суд соҳасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

Суд соҳасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

15 ноябрь 2022 йил
165
0

Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Судлар фаолияти, аввало, инсон тақдирига, барча соҳалар тартиби ва тараққиётига дахлдор масаладир. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, ишларни кўришда холислик, адолат ва қонунийликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Сўнгги олти йилда бу тизимга оид 50 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Шу даврда ноҳақ айбланган 4 минг кишига оқлов ҳукми чиқарилган, 26 мингдан зиёд шахс суд залидан озод қилинган, 47 минг фуқарога нисбатан терговда қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

Суд тизимига ишонч ортгани иқтисодиёт ва тадбиркорлик ривожига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, олти йилда корхоналар сони 2 бараварга ошиб, 530 мингтага етган. Юртимиз иқтисодиётига 39 миллиард доллар хорижий инвестиция кириб келган. Бугунги кунда 15 мингдан ортиқ хорижий ва қўшма корхоналар фаолият юритмоқда.

Мамлакатимизнинг Тараққиёт стратегиясида суд жараёнида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсади ҳам белгиланган. Шундан келиб чиқиб, мутасадди ва мутахассислар халқ билан мулоқот қилиб, соҳадаги муаммоларни ўрганган.

Йиғилишда ана шу муаммолар таҳлил қилиниб, соҳани ислоҳ қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, ҳар йили ўртача 1 миллион 500 минг аҳоли судларга мурожаат қилади. Вилоят судлари одил қарор чиқариш бўйича етарлича масъулият олмаётгани сабабли оворагарчиликлар кўп. Мисол учун, йил бошидан буён 18 минг фуқаро вилоят судлари қабул қилган қарорлардан норози бўлиб, Олий судга келган.

Судларда ишларни кўриб чиқиш эскича давом этаяпти. Адвокатларнинг ўрни юқори эмас. Терговчилар ўз устида ишламай қўйган.

Судга аралашувларнинг олдини олиш учун судьяларнинг ваколат муддати узайтирилди, маоши кескин оширилди. Уларни лавозимга тайинлаш Судьялар олий кенгашига ўтказилди. Лекин бу борада ҳалиям айрим бўшлиқлар бор.

Шу боис Президент судларда тортишув муҳитини шакллантириш, ҳуқуқ-тартибот идоралари ишини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Вилоят судлари масъулиятини ошириш, жиноят ишини айблов хулосаси ва ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Судьялар олий мактабини тубдан ислоҳ қилиш, туман ва вилоят судлари учун мол-мулк, оила, солиқ, меҳнат муносабатларига ихтисослашган судьялар тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. Судьялар ҳамжамиятининг ваколатларини кучайтириш, судьялар сонини босқичма-босқич кўпайтириш таклифи маъқулланди.

Давлатимиз раҳбари соҳада рақамлаштиришни кенгайтириб, ахборот тизимларини уйғун қилиш, замонавий технологиялар орқали одамларга қулайликларни ошириш бўйича топшириқлар берди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар