Шароф Рашидов тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради.
Ҳурматли фуқаролар! Ис газидан огоҳ бўлинг!
Ис гази – рангсиз, ҳидсиз, тамсиз заҳарли газдир.
Ис газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилинг:
– қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
– тунги вақт ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;
– ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
- иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;
– газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;
– хонани иситиш мақсадида очиқ оловдан асло фойдаланманг.
Ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги ҳамда саломатлигини асраш ўз қўлингизда!
15-ноябрдан 15-декабаргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлигида фаол иштирок этинг”.