Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда 12 гектар майдондаги адирликлар бағрига 2000 туп арча кўчатлари экилди

Жиззахда 12 гектар майдондаги адирликлар бағрига 2000 туп арча кўчатлари экилди

05 декабрь 2022 йил
130
0

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида янги барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" массиви атрофидаги тоғ-адирликларга манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Янги турар жой бинолари Тошкент-Термиз катта автомагистрал йўли ёқасидаги адирликлар бағрида қад ростламоқда.

Бу ҳудудда бир неча саноат корхоналари ҳам фаолият юритади. Автомобиллар ва санаот корхоналаридан чиқадиган зарарли газлар атмосфера ҳавосини ифлослантириши, пировардида иссиқлик самараси каби глобал экологик муаммоларни келтириб чиқариши кўпчиликка аён.

Шу сабабли яратилаётган яшил белбоғлар экологик муаммоларнинг олдини олишда ўта муҳим саналади.

Кўчат экиш ишларида вилоятдаги ташилотлар, корхоналар, МФЙ вакиллари ва турли меҳнат жамоалари фаол иштирок этди.

Шу куннинг ўзида 12 гектар майдондаги адирликлар бағрига 2000 туп арча кўчатлари экилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар