Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Конститутция – инсон ҳуқуқлаари кафолати  

Конститутция – инсон ҳуқуқлаари кафолати  

27 декабрь 2022 йил
263
0

Срок общественного обсуждения проекта поправок в Конституцию Узбекистана  продлен до 1 августа

Мустақиллигимизнинг илк йилларидаёқ мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш асосий вазифалардан бири қилиб белгиланди.

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги илк ислоҳотлар 1992 йил 8 декабрь куни умумхалқ референдуми натижасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топди. Бир сўз билан айтганда Конституция жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида тамал тошини қўйди. Конституциянинг муқаддимасида Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига  содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, фуқаролар тинчлиги ва фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида мазкур Конституцияни қабул қилгани қайд этилган. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида "Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир" деб кўрсатилган бўлиб, биргина шу модда билан инсон ҳаётига ва унинг яшаш ҳуқуқига қилинадиган ҳар қандай тажовуз жиноят деб топилиши ва жазога сазоворлиги кафолатланади. Шу билан бир қаторда Конституцияда жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча айбдор ҳисобланмаслиги ҳам қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Х-бобида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари белгиланган бўлиб, 43-моддада давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши белгилаб қўйилган

Ушбу конституцион нормаларга оғишмай амал қилиш давлат ва унинг органлари учун мажбурий ҳисобланади. Бу борада халқаро ҳуқуқ қоидалари устунлиги тан олинган ҳолда, миллий қадриятлардан келиб чиқиб, бир қатор қонунлар қабул қилинмоқда ва босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида Конституция суд ҳокимиятига қатор мажбуриятлар юклайди. Хусусан, Конституциянинг 44-моддасида ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиши, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

 

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси

Худайбердиев Зокир Раззоқович

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар