Инсон азиз
Инсон азиз
Шароф Рашидов туман ҳокими Махмуд Холбутаев ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб қишнинг аёзли кунлари ҳукмрон бўлишига қарамасдан, шундай соҳа эгалари борки, туманимиз аҳолисининг фаровон турмуши учун ўз ҳаловатларидан воз кечиб меҳнат қилмоқдалар. Туманимиз коммунал соҳа вакиллари ва ободонлаштириш бошқармасининг фидойи жонкуяр меҳнаткашлари шулар жумласидандир.
Ҳақиқаттан улар ҳам табиатнинг турли инжиқликлари жазирама иссиқ, кучли шамол, қишнинг қаҳратон-аномал совуқ кунларида ҳам ўз бурчларини садоқат билан сифатли бажаришга ҳаракат қилмоқдалар.
Бугун саҳоватли инсонларнинг хайрли ишлари билан коммунал соҳа вакиллари, йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг 215 нафар ишчи ходимларига бепул ҳашар оши улашилди.