Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда.
Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда
Республикамизда кузатилаётган энергия ресурслари тақчиллиги ва аномал совуқ ҳаво таъсирида тадбиркорлар дуч келаётган муаммо ва қийинчиликларни бартараф этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, юзага келган қийин вазиятдан беталофат чиқиш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш мақсадида Шароф Рашидов тумани ҳокими М.Холбутаев, туман прокурори М.Саттаров, ҳоким ўринбосарлари М Эргашев ва Ғ.Хидировлар бугун туманда мавжуд бўлган тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари юзасидан саноат ва тадбиркорлик объектларига ташриф буюриб, МЧЖ раҳбарлари билан суҳбатлашишди.
Тадбирколар томонидан электр энергияси ва кредит қарздорликлари юзасидаги муаммолар ўртага ташланиб, уларнинг ҳал этилиши билан боғлиқ муддатлар белгилаб олинди.