Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » ГИЁВАНДЛИК ЖИНОЯТИ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ВА МАЗКУР ЖИНОЯТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ.

ГИЁВАНДЛИК ЖИНОЯТИ ТУШУНЧАСИ, УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ВА МАЗКУР ЖИНОЯТНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ.

27 январь 2023 йил
259
0

ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ - Fitrat.uz

Жиноят кодексининг ушбу бобига киритилган жиноятлар гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар, шунингдек прекурсорлар билан муомала қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни муҳофаза қилишга қаратилгандир. Бу нормалар гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишнинг одини олиш, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва давлат хавфсизлигини таоминлаш мақсадини кўзлайди. Гиёвандлик воситалари — гиёвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлардир. Психотроп моддалар — психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалардир. Прекурсорлар — прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Узбекистон Республикасида рўйхатга олинадиган гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар ҳисобланади.

Тақиқланган экинларни етиштириш жиноят учун жавобгарлик Жиноят кодексининг 270-моддасида назарда тутилган. Мазкур жиноят объектив томондан тақиқланган экинларни, яони таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсмиликларни экиш ёки етиштиришдан иборатдир. Таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психатроп моддалар бўлган экинлари экиш деганда ўстирилиши тақикданган таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсмиликларни уруғларини ёки кўчатларини ҳар қандай ер участкасидаги тупроққа қадаш тушунилади. Экинларни етиштириш деганда ўстирилиши тақиқланган ўсмиликларни пишиб етилиш босқичигача олиб бориш мақсадида экинзор ва кўчатларни парваришлаш (суғориш, чопиқ қилиш, ўғитлаш ва ҳоказо) тушунилади. Жиноят тақиқланган экинларнинг уруғи ерга қадалган ёки бундай экинларни етиштиришга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилган пайтдан бошлаб жиноят томомланган ҳисобланади. Жиноятнинг субъекттив томони айбнинг тўғри қасд шакли билан ифодаланади. Жиноятнинг субъектти 16 ёшга тўлган ақли расо шахсдир. Жиноят кодекси 270-моддасининг 2-қисмида ушбу жиноятни айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда: а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) ўртача катталикдаги экин майдонида таркибида гиёҳвандлик модалари бўлган ўсимликларни экканлик ёки етиштирганлик учун жавобгарлик белгиланган. Ушбу модданинг 3-қисмида: а) ўта хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб; в) катта экин майдонида тақиқланган экинларни экканлик ёки етиштирганлик учун жавобгарлик белгиланган.

                                                Шароф Рашидов туман суди раси 

                                                                     З.Худайбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар