Жиззахда ҳокимликлар ходимлари учун малака ошириш курслари ўтказилмоқда
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан ҳокимликлар таркибий бўлинмаларидаги давлат фуқаролик хизматчиларининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни эгаллаши учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди.
Бу галги малака ошириш курсида:
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа тегишли ҳужжатлар мазмун-моҳияти;ўрмон ҳўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва уларда доривор ўсимликларни етиштириш;
мева, узум, сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликни илмий асосда ҳосилдорлигини ошириш, уруғчиликни ривожлантириш;
чорвачилик ва балиқчилик соҳасини ривожлантириш ҳақида зарурий тушунча ва маълумотлар берилди ҳамда шу соҳадаги профессор-ўқитувчилар ва инвесторлар томонидан тушунтирилди.
Малака ошириш курси якунида иштирокчилар билими баҳоланиб, сертификатлар топширилди.