Россиялик инвесторлар Жиззахда
Россиялик инвесторлар Жиззахда
Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасидан Марсель Асфандияров бошчилик делегацияси вакилларини Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.
Марсель Асфандияров бошчилик делегацияда электр узатиш линиялари, кабель линиялари ва мини-чипларни қуриш, ўрнатиш, электр узатиш линияларини лойиҳалаш бўйича “ЕвроСтройИнвест” МЧЖ директори Инкин Игор, логистика, нефт маҳсулотларини ташиш бўйича “Трaнсaрендa” МЧЖ раҳбари Филипп Никонов ҳамда қурилиш ва саноатга инвестициялар, нефт маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган МЧЖ “ПК” Лаворс-Девелопмент” асосчиси Андрей Шадренкин келишди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев меҳмонларни Жиззах шаҳридаги пахта маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси “Жиззах текстил”, текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича корхона “FARALI CITY” МЧЖ, тубдан янгиланаётган “Ш.Рашидов номидаги тўқимачилик комбинати”, пластмасса маҳсулотлари полиэтилен плёнка, пластмасса қувурлар ишлаб чиқарадиган “Jizzax plastmassa” АЖ ва “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган аккумулятор ишлаб чиқарадиган корхона “Жиззах аккумлятор заводи” АЖ, кенг турдаги кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи "Iruskon" МЧЖ ҳамда ҳар хил ўлчамдаги трубалар ишлаб чиқарувчи "Master Bilding Products" қўшма корхонаси фаолияти билан таништирди.
Шунингдек, делегация вакиллари “Янги Ўзбекистон” массивидаги амалга оширилаётган лойиҳалар, "Gold Fish Agro", Фориш туманидаги “Basalt” ҳамда Ғаллаорол туманидаги ип-калава ишлаб чиқарадиган
“Sangzor-tekstil” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, музокаралар олиб боришди.
Меҳмонлар билан вилоятимиздаги қурулиш, туқимачилик, электр, нефт маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш, масалалари хусусида музокаралар олиб борилиб, икки томон имкониятлари муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати