Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» »   Марказий аппаратларда коррупцияга қарши курашиш бўйича бўлинма ташкил этилиши мажбурий ҳисобланади

  Марказий аппаратларда коррупцияга қарши курашиш бўйича бўлинма ташкил этилиши мажбурий ҳисобланади

04 февраль 2023 йил
218
0

   

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.01.2023 йилдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–14-сон Фармони билан Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ягона рўйхати (жами 69 та, шундан  вазирликлар 21 та, қўмиталар 12 та, агентликлар 25 та, инспекциялар 11 та) ва бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (56.573 нафар) тасдиқланди.

Бундан ташқари, вазирлик ва идоралар тизимида жами 17.447 та штат бирликлари қисқартирилиб, уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қўшимча бошқарув штат бирликларини киритиш қатъиян тақиқланди.

Шунингдек, Республика ижро этувчи ҳокимият органлари–вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда таркибий бўлинмаларни шакллантириш ҳамда лавозимларни жорий этишга оид ягона талаблар тасдиқланди.

Жумладан, раҳбар ходимлар ва ижрочилар нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда бўлиши лозим.

Вазирларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил, назорат ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилиниши мумкин.

Марказий аппаратларда стратегик режалаштириш ва методология, жамоатчилик билан алоқалар (ахборот хизматлари), инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш, ахборот таҳлил ва ижро интизоми, мурожаатлар, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро ҳамкорлик ва рейтинглар ҳамда биринчи бўлимдан иборат таркибий бўлинмалар (лавозимлар) ташкил этилиши мажбурий ҳисобланади.

Фармонга кўра шунингдек, вазирлик ва идора фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкиллаштиришни назарда тутувчи Президент ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилади.

БЕГАЛИ ПАКИРОВ

Шароф Рашидов туман адлия бўлими

Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар