Фуқаронинг инобатга олинмаган иш стажи пенсия тайинлашда қўшиб ҳисобланадиган бўлди.
Шароф Рашидов туман адлия бўлими томонидан фуқаро Ж.Мнинг Шароф Рашидов тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими унга пенсия тайинлашда иш стажлари тўлиқ ҳисобланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, Шароф Рашидов тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан фуқаро Ж.Мнинг 2005-йил 1-мартдан 2015-йил
5-январга қадар «Хумоюн Уралов» фермер хўжалигида ишлаган даври иш ҳақи ҳисоблаш китобларида қайд қилинмаганлиги сабабли ҳисобга олинмаганлиги аниқланди.
Адлия бўлимининг аралашуви билан Жиззах туманлараро маъмурий судга даъво ариза киритилиши таъминланиб, судининг 2023-йил
26-январдаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Ж.Мнинг «Хумоюн Уралов» фермер хўжалигида ишлаган даври пенсия тайинлашда қўшиб ҳисобланадиган бўлди.
Шароф Рашидов туман адлия бўлими инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини
ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси
М.М.Қўлдошев