Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Ўзбекистон Республикаси янги Меҳнат кодекси: ҳуқуқни қўллашнинг янгича ёндашуви Aмалдаги ва Янги меҳнат қонунчилиги бўйича қисқача таҳлил.....

Ўзбекистон Республикаси янги Меҳнат кодекси: ҳуқуқни қўллашнинг янгича ёндашуви Aмалдаги ва Янги меҳнат қонунчилиги бўйича қисқача таҳлил.....

23 февраль 2023 йил
134
0

Обучение на специалиста по охране труда в Чебоксарах

 

Aмалдаги Меҳнат кодекси 102-моддаси 7-қисмига кўра, иш берувчи ходимларни оммавий равишда ишдан озод етиш еҳтимоли тўғрисида ўз вақтида, лекин камида икки ой олдин тегишли касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига ахборот тақдим етади ва ишдан озод етиш оқибатларини йенгиллаштиришга қаратилган маслаҳатли ишларни амалга оширади. Иш берувчи, шунингдек камида икки ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилиши шарт. Лекин амалдаги кодексда оммавий равишда ишдан бўшатиш тушунчасига таъриф берилмаган.

“Aҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, ходимларининг умумий сони 100 кишидан ортиқ бўлган ташкилотлардан рўйхатдаги ходимлар ўртача сонининг 10 ва ундан ортиқ фоизи ишдан бўшатилиши ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш деб ҳисобланади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларни маҳаллий меҳнат органларининг тақдимномалари бўйича ёки мустақил равишда олти ойгача муддатга тўхтатиб туриши мумкин, бунда бир вақтнинг ўзида ушбу кечиктириш туфайли кўрилган зарар ташкилотларга қисман ёки тўлиқ компенсация қилинади. Маҳаллий меҳнат органлари ишдан оммавий равишда ишдан бўшатилаётган ходимларга ишга жойлашиш ва бандликни таъминлашда, шу жумладан бепул касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юбориш орқали кўмаклашади.

Қонуннинг 17-моддасига кўра, касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари иш берувчининг ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатилиш ҳақидаги қарорини олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига ега.

Янги Меҳнат кодексида еса оммавий равишда ишдан бўшатиш масаласи янада конкрет тушунтирилган. Янги Меҳнат кодексининг 98-моддасига кўра,

оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил етишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги сабабли ёки ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши назарда тутилаётган ходимлар сонининг кўрсаткичларидан иборатдир.

Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари жумласига қуйидагилар киради;

 

а) ходимларининг сони йигирма нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) тугатиш;

б) ходимлар сонининг (штатининг) қуйидаги миқдорда:

ўттиз календар кун ичида еллик нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;

олтмиш календар кун ичида икки юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;

тўқсон календар кун ичида беш юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг қисқариши.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларни ушбу кечиктириш келтириб чиқарган йўқотишларни иш берувчига бир вақтнинг ўзида қисман ёки тўлиқ компенсация қилиш орқали олти ой муддатгача тўхтатиб туриши мумкин.

Иш берувчи ходимларни келгусида оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги ахборотни ушбу Кодекснинг 166-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда меҳнат органининг ҳамда ҳудудий ёки тармоқ касаба уюшмалари бирлашмаларининг еътиборига йетказиши шарт. Меҳнат органлари мазкур ахборотни олгач, ишдан бўшатилаётган ходимларни қонунчиликда назарда тутилган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт.

Гулҳаё AНОРБОЕВA

Шароф Рашидов туман адлия

бўлими Юридик хизмат кўрсатиш

маркази бош юрисконсулти

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар