Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари”

“Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари”

23 февраль 2023 йил
135
0


Do`stlik metro bekatidan Yangi O`zbekiston bog`iga bepul avtobus qatnovi  yo`lga qo`yildi - Darakchi

 

Шароф Рашидов туман 2-сон касб-ҳунар мактабида жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси З.Худайбердиев ва мактаб директори О.Турдиева, ўқитувчи ва ўқувчилари билан биргаликда “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзўсида давра сухбатида бўлиб ўтди.

Давра сухбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7-февраль кунидаги ПҚ-46-сонли қарорида Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг тасдиқланиш бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда яна бир муҳим қадам бўлганлиги ҳаққида такидлаб ўтилди.

Миллий таълим дастурида қайд этилишча, инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида олиб борилган мониторинг натижаларида таълим муассасаларида «Инсон ҳуқуқларини ўрганиш» махсус ўқув курсини ўқитиш тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, ҳатто мазкур фанлар мутахассис бўлмаган ўқитувчилар томонидан ўқитилаётганлиги, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари бўйича малакасини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйилмаганлиги, соҳадаги бу каби бошқа камчиликлар мамлакатимизда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, уларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат ҳиссининг шаклланишига, давлат хизматчиларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларининг ошишига тўсқинлик қилаётганлиги, инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни ташкил этишга эҳтиёж мавжуд. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида мазкур Дастур ишлаб чиқилган. Дастурнинг асосий мақсади Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги Декларацияси қоидалари ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш, шунингдек, аҳоли барча қатламларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги миллий ва халқаро стандартлар тўғрисида хабардорлигини, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишдан иборат бўлиб, унинг асосий вазифалари, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш, давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг инсон ҳуқуқлари соҳасида хабардорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш, замонавий технологиялар, бадиий асарлар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тизимининг самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат эканлигини, тизимда учраётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Дастурда ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш, давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг инсон ҳуқуқлари соҳасида хабардорлигини ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш, замонавий технологиялар, бадиий асарлар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия бериш тизимининг самарадорлигини ошириш йўналишларида муҳим вазифалар белгилаб берилганлиги хақида айтиб ўтди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман судининг

раиси З.Худайбердиев

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар