Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Қонунчиликка янги киритилган нафақа

Қонунчиликка янги киритилган нафақа

01 март 2023 йил
106
0

⇒ ЯНГИ ҚОНУН: НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ  ТАКОМИЛЛАШАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 29-апрелдаги
ПФ-128-сонли “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 7-апрелдаги 107-сон қарорига
2-илова “Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига ега бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъий назар иш стажига ега бўлмаган И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга 3-1 боб “Парваришлаш нафақаси” киритилган.

Парваришлаш нафақаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган
18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тайинланади. Бунда, парваришлаш нафақаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган
18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган муддатга тайинланади.

 

Қонуний вакилга ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши учун алоҳида парваришлаш нафақаси тайинланади.

Парваришлаш нафақаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан берилган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги електрон маълумотга асосан тайинланади.Парваришлаш нафақаси қонуний вакилга (отаси, онаси, васийси, ҳомийси, оилага тарбияга олувчиси (патронат) ва фарзандликка олувчиси) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар